-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Компьютер “сичқонча”си ким томонидан ихтиро қилинган?

Сана: 09 Октябрь 2017 Курилди: 172 Изоҳ: 0

Бундан ярим аср муқаддам Стенфорд тадқиқот университети ходими Дуглас Карл Энгельбарт томонидан ихтиро қилинган қурилма, яъни компьютернинг дастлабки кўринишларига уланган ёрдамчи “эҳтиёт қисм” — мониторда курсорни ҳаракатга келтира оладиган мослама сифатида пайдо бўлган.

У текис жойда ҳаракатлантиришга мослашган бўлиб, митти ғилдиракли тахта қутича кўринишида бўлган.
 
Энгельбарт “сичқонча” номини айнан ким биринчи бўлиб қўллаганини аниқ эслолмайди...
 
Бироқ уни тадқиқот университетининг барча ходимлари узун думли сичқонга ўхшагани туфайли шундай деб атагани барчанинг ёдида.
 
Шу нарсага ойдинлик киритиш жоизки, Энгельбарт манипулятор, яъни ҳозирги “сичқонча”нинг ихтиро қилган, уни яратиш бўйича илмий иш олиб борган. Бироқ биринчи сичқонча Бил Инглиш исмли аспирант томонидан (Энгельбартнинг ёрдамчиси) ясалган.
 
Кейинчалик эса илмий гуруҳга қўшилган Жеф Рулифсон исмли тадқиқотчи компьютер сичқончасини такомиллаштирган.
 
Стенфорд университети архивида 1968 йилда ўз замонасининг оламшумул янгилиги бўлган ихтиро — сичқончанинг намойиши ёзилган видеотасма сақланади.
 
Аслини олганда Энгельбарт ҳозир Билл Гейтсдан машҳур ва бадавлат бўлиб кетиши мумкин эди. Бироқ у ихтироси учун берилган 10 минг доллар гонорар билан кифояланиб (у кичик далаҳовли сотиб олган эди), илмий ишларини давом эттира бошлади.
 
Борди­ю у ихтиросини ўз номига патентлаштириб, сўнг оммалашган қурилмадан, яъни  ишлаб чиқариладиган ҳар битта компьютер сичқончасидан ўз улушини олгандами, ҳозир бирорта оролни сотиб олган бўлармиди...

Калит сўзлар: ҳозир, энгельбарт, сотиб олган, сотиб, сичқончаrdquo, олган, компьютер, ихтиро, исмли, илмий, бўлиб, бўлган, бироқ, биринчи, nbsp, ldquo сичқончаrdquo, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш