-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Телеком хизматлари учун нархлар ошмайди!

Сана: 12 Октябрь 2017 Курилди: 229 Изоҳ: 0

 Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи барча алоқа хизматлари операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида хизматлар учун нарх тарифи сиёсатини тартибга солиш юзасидан амалга ошириш зарур бирламчи вазифаларга бағишланган муҳокама бўлиб ўтди

Учрашувда «Ўзбектелеком» АК абонентларининг, шунингдек ҳамкорларнинг мурожаат ҳамда истакларини инобатга олган ҳолда, 20 октябрдан айрим тарифларни ошириш бўйича қарорнинг бекор қилингани қайд этилди. 

Таъкидлангани каби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, барча оператор ва провайдерларга тарифлар учун нархларни веб-сайт ва оммавий ахборот воситаларида миллий валютада кўрсатиш вазифаси юклатилган. Шунингдек, фармон асосида хизматлар учун тариф нархларининг кескин оширилмаслигини таъминлаш бўйича ҳам топшириқлар берилган. 

Учрашувда мобил алоқа операторларига қисқа муддат ичида мобил алоқа билан қамраб олинмаган аҳоли пунктларини, шунингдек аҳоли яшайдиган ҳудудларни боғлайдиган магистрал автомобил ҳамда темир йўлларини алоқа сигналлари билан қамраб олиш юзасидан топшириқ берилди. 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига абонентларга барча турдаги телекоммуникация хизматларининг сифатли кўрсатилишини қаттиқ назоратга олиш вазифаси юклатилди. 

Калит сўзлар: ҳамда, қамраб, шунингдек, учрашувда, телекоммуникация, мобил алоқа, мобил, вазифаси, бўйича, билан қамраб, билан, барча, аҳоли, алоқа, nbsp, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш