-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Шайхонтоҳур тумани ҳудудидан 9 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди

Сана: 12 Октябрь 2017 Курилди: 281 Изоҳ: 0

  Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди

Хусусан, туманнинг “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Бешёғоч ва Ялонкор берк кўчалари ёнида, коллектор сувлари оқиб ўтувчи ариқ бўйларида аҳоли томонидан ташланган шох-шабба ва маиший чиқиндилар уюми аниқланди. 

“Чақар” МФЙ га қарашли ҳудудидаги икки ноқонуний чиқиндихона бартараф этилиб, қарийб 9 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. Коллектор сувлари оқиб ўтувчи ариқнинг қирғоқ бўйлари чиқиндилардан тозаланди. 

Шунингдек, юқорида кўрсатилган манзилда “Шайхонтоҳур-Махсустранс” корхонаси томонидан ўрнатилган якка тартибдаги контейнерлар ҳудуддаги аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Бешёғоч ва Ялонкор берк кўчаларида яшовчи аҳоли ҳамда “Чақар” МФЙ фаоллари билан йиғилиш ўтказилди. 

Бугунги кун талаби аҳолининг экологик маданиятини ошириш, айни чоғда, сув ҳавзаларини саноат чиқиндилари билан ифлослантираётган, атмосферага зарарли моддалар чиқараётган завод-фабрикалар, тижорат ташкилотлари, хусусий корхоналар раҳбарлари масъулиятини оширишдан иборат. Бу иш билан нафақат табиат муҳофазаси соҳасида ишлаётган мутахассислар, ходимлар, балки жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, айниқса, ёшлар фаол шуғулланишлари лозим. Айниқса, фарзандларимизга табиатни асраш лозимлигини қанча эрта тушунтирсак, шунча яхши. Оилаларда улғаяётган ҳар бир йигит-қиз табиат бу – бизнинг умумий уйимиз, эртанги келажагимиз эканини англамоғи даркор, дейилади хабарда. 

Калит сўзлар: ялонкор, чақарrdquo, фаоллари, ўтувчи, томонидан, табиат, сувлари, маҳалла, коллектор сувлари, коллектор, билан, бешёғоч, аҳолининг, аҳоли, айниқса, nbsp, ldquo чақарrdquo, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш