-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Пластик картага оид муаммо ҳамон бор экан-а...!

Сана: 21 Октябрь 2017 Курилди: 242 Изоҳ: 0

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан аҳолининг истеъмол қилишга оид ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

 
Пластик карталар тўлов тизимининг энг қулай ва осон воситаси сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Лекин ушбу соҳада фуқаролардан келиб тушаётган шикоятлар баъзи “тадбиркорлар”нинг қонунда кўрсатилган қоидаларни бузаётганликларини кўрсатмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмочилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига жорий йилнинг 9 ойи давомида фуқаролардан 748 та ариза келиб тушган. Улар орасида сотувчилар томонидан нақд пул ва пластик карточкаларга бир хил нархда савдо қилмаслик бўйича ариза ва мурожаатлар мавжуд.
Жумладан, Тўрткўл туманидаги савдо комплексида 801-802-сонли дўкондан фуқаро З.Мавленова 400 минг сўмлик сандиқ сотиб олмоқчи бўлган. Лекин, сотувчи турли баҳоналарни айтиб истеъмолчига пластик карточкага савдо қилмаслигини айтган. Истеъмолчи Тўрткўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилган. Унинг мурожаати кўриб чиқилиб, жамият ходимлари томонидан сандиқ истеъмолчининг пластик карточкасига сотиб олиб берилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқароларнинг ҳуқуқини тиклаган ҳолда, сандиқни пластик карточкага харид қилиш мумкинлигини тасдиқлаган.
 
Калит сўзлар: ҳуқуқларини ҳимоя, ҳуқуқларини, ҳимоя қилиш, ҳимоя, қилиш, фуқаролардан, тўрткўл, томонидан, сотиб, сандиқ, савдо, пластик карточкага, пластик, лекин, келиб, карточкага, истеъмолчилар ҳуқуқларини, истеъмолчилар, ариза

Мавзуга оид янгиликлар:

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш