-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Видео: Ота 4 ёшли қизчасини ёлворишларига қарамасдан калтаклади. Энди у жазоланади

Сана: 12 Ноябрь 2017 Курилди: 522 Изоҳ: 0

 «Ўзбекистон» телеканалида «Учбурчак» кўрсатувининг навбатдаги сонида олиб чиқилган мавзу аудиторияга йиғилганларни йиғлатди.

«Ўзбекистон» телеканалида «Учбурчак» кўрсатувининг навбатдаги сонида олиб чиқилган мавзу аудиторияга йиғилганларни йиғлатди.

Муҳокамага ёлғиз отанинг ўз қизига муносабати акс этган видео қўйилган. Видеода турмуш ўртоғи чет элда бўлган эр ўз фарзандини бир неча дақиқа давомида хўрлайди.

У қизчани тинимсиз уриш давомида қаттиқ ҳақоратлайди ва уйидан ҳайдайди. Унинг сўзларидан билиш мумкинки, оилада бошқа фарзанд ҳам бор.

«Менга керакмассан. Онанг Туркияда юрибди. Энди итнинг кунини соламан сенларга», дея дағдаға қилади у.

4 ёшли қизча эса илтижо қилиб, ўзини урмасликни сўрайди, лекин у янада қаттиқроқ ва кўпроқ калтакланади.

Кўрсатувда иштирок этган ИИВ ходими бу ҳодиса жиноят эканини, бу шахс жазоланмасдан қолмаслигини қайд этади.

Ҳозирда ушбу воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани, ушбу шахс қўлга олинган ёки қўлга олинмагани маълум эмас.

Ҳуқуқшунос изоҳ беришича, бу ҳолатга биринчи навбатда Оила Кодексининг 79-моддаси бўйича қаралади. Бу моддага кўра, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилади.

Шунингдек, бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 4 моддасини кўриб чиқиш мумкин: 104, 105, 109 ва 110-моддалар.

104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш
Бу ерда жабрланувчига қай даражада жароҳат етказилганига кўра жазо белгиланади. Оғир тан жароҳати етказилган ҳолларда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо қўлланади.

105-модда. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш

Ўртача тан жароҳат етказилган ҳолатда уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

109-модда. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш

Қизчада бош чайқалиши ёки шунга ўхшаш енгил жароҳатлар аниқланса қуйидагича жазо берилади: энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

110-модда. Қийнаш

Қизча калтакланган, аммо у жароҳатланмаган бўлса ҳам жазо белгиланади. Бу ҳолатда 110-модданинг иккинчи қисми, а-бандини (вояга етмаган шахсга нисбатан) қўллаш мумкин. Бундай ҳаракат учун, жиноятчи энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Калит сўзлар: ҳолатда, ҳақининг, қўлга, қилиш билан, қилиш, қизча, қасддан баданга, қасддан, этган, шикаст етказиш, шикаст, чеклаш, ўртача, тузатиш ишлари, тузатиш, соатгача мажбурий жамоат, соатгача мажбурий, соатгача, оналик, олтмиш соатгача мажбурий

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш