-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Мудофаа вазирлигининг сайти ишга тушди

Сана: 18 Ноябрь 2017 Курилди: 266 Изоҳ: 0

  Тошкентда “Мудофаа вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир доирасида вазирликнинг расмий веб-сайти (www.mudofaa.uz)нинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, фуқароларнинг сўз ва ахборот олиш эркинлиги, ахборот хавфсизлиги, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида очиқлик ҳамда ошкораликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

2014 йилда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, 2015 йилда “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилингани фуқароларнинг бу борадаги конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишига пойдевор яратди.
Вазирлик тизимида шу каби ҳужжатлар ижроси ва аҳолини соҳага оид ахборотлар билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Мудофаа вазирлиги расмий сайтининг ишга туширилгани бунга яққол мисолдир.
Калит сўзлар: ҳокимияти, фуқароларнинг, тўғрисидаrdquo, таъминлаш, органлари, йилда ldquo, йилда, давлат ҳокимияти, давлат, ахборот, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш