-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Энди Chevrolet Tracker ишлаб чиқариш ҳам бошланади

Сана: 22 Ноябрь 2017 Курилди: 393 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан янги йўловчи ташувчи Tracker автомобили, модернизация қилинган Cobalt модели, шунингдек, мотоцикл ва мотороллерларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. 

 
Келишувлар доирасида янги авлод Chevrolet Tracker ихчам автомобилини серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган. Автомобиль 1,8 литрли 140 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. 100 км.га ёқилғи сарфи 8,1 литрни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл (штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича амалга оширилади. Автомобилнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиздан ошади.
Бундан ташқари, келишувда Cobalt автомобилини янгилаш ҳам назарда тутилган. Бу эса ўз ўрнида ички ва ташқи бозорларда моделнинг жозибадорлигини оширади. GM Uzbekistan Alliance’нинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятининг ўсишига ёрдам беради. Иккала моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши Асака автомобиль заводи негизида 2019- йилдан бошланади. 
Ташриф давомида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «DK Group» ўртасида мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шартнома Ўзбекистонда мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни турли моделларини ишлаб чиқиш имконини беради. Мотоцикл ва мотороллерлар қулай нарх сегментида тақдим этилиб, узоқ масофадаги ўтиш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолининг ҳаракатланишида ва маҳсулотларни ташишда жуда қулай ҳамда нархи бир неча баробар арзон.
Фото: Ўзавтосаноат 
«Ўзавтосаноат» АЖ ва Корея Республикаси автомобиль саноати корхоналари ўртасида  ўтказилган учрашувлар натижасида умумий қиймати 189,9 млн. АҚШ долларига тенг 7 та битим, савдо-иқтисодий соҳага оид 614 млн долларлик шартномалар имзоланди.
***
Айтганча, General Motors собиқ вице-президенти Боб Лутц CNBC телеканалига берган интервьюсида Tesla зарар келтирадиган корхона эканлигини, ва у 2019 йилгача яшаши амри маҳол эканлигини айтди, деб ёзади «Мотор».
Фото: «Мотор»
Шунингдек, Лутц компанияда ҳеч қанақа «сирли қайла» йўқлигини, у бошқа ишлаб чиқарувчилар каби литий-ионли аккумуляторларни ишлатишини таъкидлади.
Semi шатакчиси ва янги авлод Roadster икки эшикли автомобили тақдимоти — қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишга уринишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди Лутц. Компания капиталини тезкорлик билан сарфлаётгани у 2019 йилгача яшамаслиги сабабларидан биридир.
Бошқа сабаблар сифатида топ-менежер Model 3 ни ишлаб чиқаришдаги кечикишлар, Model S ва Model X савдоси суръатларининг секинлашиши, шунингдек, Tesla жорий йилнинг учинчи чорагида намоён қилган рекорд даражадаги зарарни айтиб ўтди.
Калит сўзлар: қулай, ғилдиракли, эканлигини, шунингдек, чиқаришни ташкил, чиқаришни, чиқариш, ўртасида, ўзавтосаноатraquo, тутилган, ташувчи мотороллерларни, ташувчи, ташкил, серияли ишлаб, серияли, мотоцикл, мотороллерларни, моторraquo, моделнинг, йилгача

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш