-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

“Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда”

Сана: 08 Февраль 2017 Курилди: 445 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича тўхталди. 

“Барча туғруқхоналар бош шифокорларини чақириб гаплашасизлар. Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда. Буни йиғиштириш керак. Мен огоҳлантирмоқдаман: бир ойдан кейин жуда катта тизим ишлайди, айнан туғруқхоналар ва барча тиббий муассасалар бўйича. Мен бугун сизларни огоҳлантирмоқдаман. Ҳеч ким ҳеч кимни ҳимоя қилмайди Адҳам Илҳомович. Биз шундай технологияни амалга татбиқ этмоқдамизки, ҳаммасини эшитамиз, ҳаммасини кўрамиз. Туғруқхоналарда эса ҳаммаси эскича давом этмоқда. Керак бўлса туғруқхоналар сонини ошириш лозим. Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта туғдирганга пул бериш керак... Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норози”, деди Шавкат Мирзиёев.

Калит сўзлар: ҳаммасини, қаерда, туғруқхоналарда, туғруқхоналар, порахўрликни, огоҳлантирмоқдаман, керак, катта, барча, амалга

Мавзуга оид янгиликлар:

Дорилар нархлари назорат қилинади ва...

Дорилар нархлари назорат қилинади ва...

Шаҳид Капур уйланмоқда

Шаҳид Капур уйланмоқда

Дунёдаги энг ажабтовур меҳмонхоналар

Дунёдаги энг ажабтовур меҳмонхоналар

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш