-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси қаторида!

Сана: 12 Февраль 2017 Курилди: 761 Изоҳ: 0

 Ўзбекистонлик Рауфхон Салахўжаев дунёнинг 100 нафар энг кучли ёш иқтисодчиси рейтингидан ўрин олди. 

 

Дунёнинг 100 энг кучли ёш иқтисодчилари орасида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети иқтисод фани ўқитувчиси Рауфхон Салахўжаев 32-ўринда турибди. Биринчи элликталикда Осиёдан уч вакил: Япония, Ўзбекистон ва Ҳиндистон. МДҲ давлатларидан эса ягона номзод Ўзбекистондан.

Ҳали ўттиз ёшни қаршиламаган Рауфхон Салахўжаев макроиқтисоддаги янги йўналиш — иқтисодий ўсишнинг чуқур омиллари бўйича тадқиқот олиб бораётган кам сонли олимлардан. Илмий иши давлатларнинг иқтисодий ривожланишида интеллектуал капитал ва бозор институтларининг ролини тадқиқ этишга бағишланган. Унинг 20 га яқин илмий мақоласи Intelligence, Kyklos, Environmental Research каби дунёнинг етакчи илмий журналларида чоп этилган, Forbes агентлиги, National Policy институти томонидан юқори баҳоланган.
Ёш иқтисодчи олим 2012 йили АҚШнинг Fulbright стипендияси ғолиби бўлиб, Нью-Йорк давлат университетида иқтисод магистри илмий даражасини олган. Ҳозир университетда муаллимлик қилиш билан бирга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим ҳамдир.
Рауфхон Салахўжаевнинг муваффақияти Тошкент Халқаро Вестминстер университети учун Лондон Иқтисод мактаби, Браун университети каби нуфузли илмий марказлар қаторига киришга йўл очди.
Мазкур рейтинг RePEc (Research Papers in Economics) — «Иқтисодиёт фанлари бўйича илмий мақолалар» ташкилоти томонидан тузилади, лойиҳани АҚШдаги Федерал резерв банки тадқиқотлар бўлими мувофиқлаштиради ва дунё бўйлаб 50 мингдан ортиқ иқтисодчи фаолияти кузатиб борилади.
RePEc мақолаларга келтирилган иқтибослар, чоп этилган журнал нуфузи каби категорияларга асосланиб, турли тоифалар бўйича энг яхши иқтисодчилар рейтингини тузади. Рейтингда асосан Гарвард, Йель университетлари, Лондон иқтисод мактаби битирувчилари ва ходимлари устун турган.
Калит сўзлар: этилган, халқаро вестминстер университети, халқаро вестминстер, халқаро, университети, тошкент, томонидан, тадқиқотлар, салахўжаев, рауфхон салахўжаев, рауфхон, мактаби, лондон иқтисод мактаби, лондон иқтисод, лондон, иқтисодчи, иқтисодий, иқтисод мактаби, иқтисод, илмий

Мавзуга оид янгиликлар:

HP ходимлар штатини 30 минг кишигача қисқартириши мумкин

HP ходимлар штатини 30 минг кишигача қисқартириши мумкин

9,5 миллиард сўм Давлат маблағи иқтисод қилинди!

9,5 миллиард сўм Давлат маблағи иқтисод қилинди!

РАУФХОН САЛАХЎЖАЕВ - ДУНЁ РЕЙТИНГИДА!

РАУФХОН САЛАХЎЖАЕВ - ДУНЁ РЕЙТИНГИДА!

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш