-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Яна сунъий маҳсулотлар ҳақида...

Сана: 18 Февраль 2017 Курилди: 575 Изоҳ: 0

Антиоксидантлар қаришга олиб келувчи молекулаларни осон нейтралловчи ўзига хос моддалардир. Антиоксидантлар организмнинг ўзида (гормонлар, ферментлар) синтезланади ва озиқ-овқат маҳсулотлари (витаминлар, микроэлементлар, флаваноидлар) орқали келиб тушади. 

 

Охирги вақтларда бундай моддалар қўшилган сунъий маҳсулотлар пайдо бўла бошлади. Маркетологлар туфайли бу мавзуда ҳар хил ёлғон гаплар кўпайиб кетди.

Озиқ-овқатларда антиоксидантлар кам
Табиийки, агар фаст-фудлар билан тамадди қилинса, бу ҳақиқатдир. Хом сабзавотлар, резавор мевалар ва чой антиоксидлар манбаси бўлиб ҳисобланади.
Биологик фаол қўшимчалар антиоксидантларнинг энг яхши манбаси ҳисобланади
Тўғри овқатланиш ва соғлом яшаш тарзи қоидаларига риоя қилинса, ҳеч қандай қўшимчаларни қабул қилишга ҳожат қолмайди.
Сунъий антиоксидантлар табиий антиоксидантларнинг ўрнини босувчи ҳисобланади
Минг афсуски, текшириш натижаларига кўра, мўъжизакор она табиат томонидан бизга икром қилинган бу ҳаётбахш неъматларнинг ўрнини ҳеч қандай сунъий модда боса олмаслиги маълум бўлди.
Антиоксидантлар ёшартиради
Бу ажойиб моддаларнинг фақат ҳимоялаш хусусиятигина исботланган.
Антиоксидантлар фақат сабзавот ва меваларда бор
Шунингдек бутун донли унда, дуккаклиларда, ёнғоқларда, ёғсиз гўштларда, сутда ва янги тухумда ҳам бор.
Антиоксидантларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш зарур
Маҳсулот ёрлиғидаги ҳамма ёзилганлар ҳам тўғри бўлавермайди. Шунинг учун кўпинча ёрлиқдаги майда ҳарфлар билан ёзилган маҳсулот таркиби билан яхшилаб танишсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Эркин молекулалар – мутлақо душман
Бу ҳам нотўғри. Инсон организми шунчалик мураккаб тузилганки, унда жойлашган ҳамма моддаларнинг ўз ўрни бор. Масалан, эркин молекулалар бегона микроорганизмлардан иммун тизимининг бир қисми сифатида ҳимоя қилиш вазифасини бажаради.
Манба: «Bienhealth.com»
Калит сўзлар: ҳисобланади, ҳамма, қилинса, қандай, эркин молекулалар, эркин, фақат, ўрнини, тўғри, сунъий, молекулалар, моддаларнинг, маҳсулот, манбаси, билан, антиоксидантларнинг, антиоксидантлар

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш