-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

10.000 сўмлик банкнота муомалага чиқарилади

Сана: 21 Февраль 2017 Курилди: 401 Изоҳ: 0

21 февраль куни ижтимоий тармоқларда бош мавзу янги купюранинг чиқиши ҳақидаги хабарлар бўлди. Гап шундаки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 10.000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни мўлжалламоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг бу борадаги қарори нусхаси ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 10.000 (ўн минг) сўмлик банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 10.000 (ўн минг) сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайнини маъқуллаган.
 
Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қачон 10.000 сўмлик банкнотни муомалага чиқариши ҳақида ахборотлар келтирилмаган. Кутилаётган купюранинг фотосуратлари ҳам тарқалишга улгурди. Кўриниб турганидек, банкнотда қизғиш ранг ва оловранг етакчилик қилади. Унда “Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги” деган ёзув қайд этилганига қараганда, купюра апрель ойида муомалага чиқарилади, деб тахмин қилиш мумкин.

Калит сўзлар: ўзбекистон республикаси марказий, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, томонидан, сўмлик, республикаси марказий, республикаси, муомалага, марказий банки, марказий, банки томонидан, банки, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш