-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

WhatsApp мессенжерида янги функция пайдо бўлди (видео)

Сана: 21 Февраль 2017 Курилди: 880 Изоҳ: 0

WhatsApp мессенжерида ўз-ўзидан йўқ бўлувчи матнларни намойиш қилувчи функция пайдо бўлди. У алоқа номи ёнидаги аввалги матнларни алмаштиради, деб ёзади The Verge.

Янги функция фото ва видеоларни суратлар, матн ва смайликлар билан безаш ҳамда уларни эълон қилиш имконини беради. Ёзув янги Status номли қўшимча саҳифада жойлашади. Уни фойдаланувчининг дўстлари 24 соат мобайнида кўришлари мумкин бўлади. 

Шу билан бирга, алоҳида таъкидланишича, WhatsApp иловасининг ўзи йўқ бўлувчи матнлар функцияси шахсийлик созламасига эга. Фойдаланувчининг ўзи дўстларидан кимлар янги статусни кўра олиши мумкинлигини белгилайди.

Яқин орада ушбу функция билан боғлиқ янгиланиш Android, iOS ва Windows Phone платформалари учун чиқарилади.

Snapchat тармоғининг энг оммабоп функцияларидан бирини 1,2 млрд кишилик ўз мессенжерида жорий қилган Facebook Inc. Snap Inc. компаниясини бизнесни ривожлантириш учун янги йўлларни қидиришга мажбур қилмоқда. WhatsApp янгилиги Snapchat тармоғининг ўсишини секинлаштиради, деб қайд этади нашр.

 

Калит сўзлар: функция, фойдаланувчининг, тармоғининг, билан, whatsapp, snapchat тармоғининг, snapchat, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

Жаҳоннинг энг машҳур мессенжерлари қайси?

Жаҳоннинг энг машҳур мессенжерлари қайси?

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш