-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

"Олтин водийни титратган кун": Андижон 2005 (видео)

Сана: 22 Февраль 2017 Курилди: 971 Изоҳ: 0

2005 йилнинг 12-13 май кунларида Андижон вилояти маркази Андижон шаҳрида рўй берган қонли фожиалар тасвирланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

"Олтин водийни титратган кун" деб номланган ушбу фильмда террорчилик ҳаракати тасвирлари, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳудудга бориши ва давлат тўнтаришига уринишнинг бартараф этилиши тафсилотлари келтирилган.

Ўша йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов суриштирув натижаларидан кейинги ҳисоботида “Ўзбекистон мустақил сиёсати, унинг миллий манфаатларини, конституциявий тузумини ағдариш ва исломий давлат барпо этишга қаратилган, геосиёсий манфаатларга тўлиқ мос келувчи пухта ўйланган ва режалаштирилган ҳаракат” дея баҳоланганди.

Ташқи кучлар қутқуси билан жиноий гуруҳ томонидан юзага келтирилган тартибсизликлар оқибатида ҳисоботга кўра, 187 киши қурбон бўлганди. Шундан 60 нафари тинч аҳоли вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаганлар ва бир нафари аёл) эди. Террорчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 31 нафарини ўлдиришган. 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Террорчиларга қарши чора-тадбирлар вақтида эса 94 нафар террорчи йўқ қилинган, 76 нафари яраланган.

 

Калит сўзлар: ҳуқуқни муҳофаза, ҳуқуқни, ўзбекистон, томонидан, нафари, нафар, муҳофаза, келтирилган, давлат, вакиллари, аҳоли вакиллари, аҳоли, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш