-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

10 минг сўмлик банкнотда Ислом Каримов сурати бўладими?

Сана: 22 Февраль 2017 Курилди: 494 Изоҳ: 0
Ўзбекистон Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкнотлар муомалага чиқарилиши тасдиқланди.

«Кун.уз»нинг банкдаги манбаси маълумот беришича, янги купюра шу йилнинг март ойидан муомалага чиқарилади.

Купюрада кўп эҳтимол билан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов сурати бўлади.

Қайд этиш керакки, Сенат Марказий банк томонидан тақдим этилган ўн минг сўмлик банкнотнинг намунаси ва дизайнини маъқуллаб бўлган.

Сенат қарорида банкка янги банкнотнинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, банкнот тавсифини ОАВда эълон қилиш юкланганди. Лекин бу қарор чиққан кундан бир кун ўтиб ҳам ижро бўлмади, хусусан, банкнот сурати намойиш этилмади.

Марказий банк матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Сенат маъқуллаган купюра дизайни банк раиси Файзулла Муллажоновга имзолаш учун киритилган.

Марказий банк айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган банкнотлар суратлари сохта эканини маълум қилган. Таъкидлаш керакки, бу суратларда 2016 йил санаси кўрсатилган. Ундан ташқари, Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги 2016 йилда нишонланганди.

Сохта банкнот сурати
Сохта банкнот сурати

«Кун.уз» сайтининг телеграмдаги каналида ўқувчилардан купюра дизайни борасида сўровнома ўтказилди.

Сўровномада 4 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Улар «10 минг сўмлик банкнотда кимнинг сурати туширилишини истайсиз?» саволига ўз жавобларини белгилашган. Натижага кўра, иштирокчиларнинг аксар қисми, яъни 74 фоизи купюрада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов сурати туширилишини истамоқда. Шунингдек, «ҳеч кимнинг сурати бўлишини истамайдиганлар» (9 фоиз) ва «янги купюра чиқарилишини истамайдиганлар» (8 фоиз) ҳам нисбатан кўпчиликни ташкил қилган.

 

Калит сўзлар: қилган, шунингдек, ўзбекистоннинг биринчи президенти, ўзбекистоннинг биринчи, ўзбекистоннинг, туширилишини, томонидан, сурати туширилишини, сурати, сўмлик, сохта банкнот сурати, сохта банкнот, сохта, сенат, президенти ислом, президенти, маълум, марказий, купюрада, купюра дизайни

Мавзуга оид янгиликлар:

АҚШ доллари қандай ишлаб чиқарилади?

АҚШ доллари қандай ишлаб чиқарилади?

10 минг сўмлик пуллар 10 мартдан муомалага чиқарилади

10 минг сўмлик пуллар 10 мартдан муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда 10 минг сўмлик пул муомалада

Ўзбекистонда 10 минг сўмлик пул муомалада

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш