-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қанд касалига қарши янги усул аниқланди

Сана: 25 Февраль 2017 Курилди: 466 Изоҳ: 0

  Америкалик олимларнинг таъкидлашларича, очликни имитация қилувчи овқатланиш ошқозон ости бези ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради.

Кам углеводли ва кам оқсилли ҳамда серёғ маҳсулотлардан иборат кам калорияли диета организмни "қайта юклаб", ошқозон ости бези ҳужайларида тикланиш механизмини фаоллаштиради. Тиббиётчиларнинг фикрича, бу кашфиёт қанд касаллигига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.  

Жанубий Калифорния университети олимларининг Cell нашрида чоп этилган тадқиқоти сичқонларда ўтказилган тажрибаларга асосланган. Сичқонлар маълум вақт давомида оч қолдирилиб, сўнгра нормал диетага қайтарилганлар. 
Ушбу диета одамларда ҳам синалган – синалувчилар 5 кун давомида фақат кам углеводли ва кам оқсилли ҳамда серёғ маҳсулотлар тановул қилганлар, сўнгра 25 кун давомида уларга нима истасалар шуни ейишга рухсат берилган. Олимларнинг фикрича, бундай режим очлик даврларини имитация қилиши керак.
Олимларнинг аниқлашича, очлик даврида сичқонларда ошқозон ости бези ҳужайраларида ўзига хос тикланиш механизми фаоллашган. Шунга ўхшаш жараён асос ҳужайларда ҳам кечади ва шифокорлар унинг мавжудлигини инсон аъзоларининг қисман тикланишга қодирлиги билан анчадан бери тушунтириб келадилар. 
Аммо ҳанузгача бу жараённи қандай қилиб ишга тушириш маълум бўлмаганди ва унинг фаоллашувини оччилик билан боғлаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.
"Биз агар сичқонлар очлик йўли билан жуда тушкун ҳолатга келтирилиб, сўнгра яхшилаб боқилиб, нормал ҳолатга яна қайтарилсалар, уларнинг ошқозон ости безларида ҳужайраларни қайта дастурловчи қандайдир механизм ишлашни бошлаши ҳақида фикрга келдик. Бу механизм органларнинг ишламайдиган қисмларини тиклайди", деб айтди тадқиқот маллифларидан бири Вальтер Лонго.
"Илмий жиҳатдан ушбу кашфиёт жуда муҳимдир, чунки биз генларни модификация қилмай, диета ёрдамида ҳужайраларни қайта дастурлаш мумкинлигини исботладик", деб қўшимча қилди Лонго.
Тиббиёт соҳасида ушбу кашфиёт биринчи навбатда қанд касалига қарши курашда ёрдам беради, чунки тажриба сиқчонларида қондаги шакар миқдори барқарорлашган. Бундай диета қанд касали сабабини бартараф этиб, инсон организмида инсулин ишлаб чиқарилишини тиклаши мумкин.
Калит сўзлар: ҳужайраларни қайта, ҳужайраларни, ҳолатга, ҳамда серёғ, ҳамда, қарши курашда, қарши, қайта, чунки, фикрича, унинг, углеводли, тикланиш, сўнгра, сичқонларда, сичқонлар, серёғ, оқсилли ҳамда, оқсилли, ошқозон

Мавзуга оид янгиликлар:

Палеодиета семизликка олиб келиши мумкин

Палеодиета семизликка олиб келиши мумкин

Аcабларингизни асранг!

Аcабларингизни асранг!

Доғларни кетказиш усуллари

Доғларни кетказиш усуллари

Чиройли ва соғлом қад-қомат учун 9 та машқ

Чиройли ва соғлом қад-қомат учун 9 та машқ

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш