-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ашхободда Ravon бренди автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 26 Февраль 2017 Курилди: 629 Изоҳ: 0

Ашхободда «Туркман-УзАВТО» хўжалик жамияти Uz-Daewoo маркасининг вориси бўлган янги Ravon бренди остидаги автомобиллар тақдимотини ташкил қилди. 

 

Тадбирда енгил автомобиль ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan акциядорлик жамияти, Isuzu автобуслари ва ўрта қувватли юк машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «СамАвто» МЧЖ, юк машиналари, MAN маркаси остида махсус техника ва прицеплар ишлаб чиқарувчи ўзбек-немис қўшма корхонаси расмий вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, тақдимотга маҳаллий соҳалар тузилмалари, мамлакатда рўйхатдан ўтган дипломатик миссия раҳбарлари, автомобиль ишқибозлари ташриф буюрди.
Тадбирда Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 моделлари тақдим этилди. Ишлаб чиқарувчи компания вакили автомобиль жаҳон стандартлари ва экологик талабларга жавоб бериши, кондиционер ва руль кучайтиргич билан жиҳозлангани, тежамкорлигини айтиб, унинг моделлари кенгайтирилишини қайд этди.
Тақдимотда, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи қишлоқ хўжалиги, қурилиш ишлари ҳамда коммунал хизматларга мўлжалланган автотехника намуналари ҳам кўрсатилди. Тадбир сўнгида Туркманистон ва ўзбекистонлик артистларнинг чиқишлари бўлди.
Калит сўзлар: шунингдек, чиқарувчи, тадбирда, моделлари, машиналари, ишлаб чиқарувчи, ишлаб, автомобиль, ravon

Мавзуга оид янгиликлар:

Ўзимизнинг автобрэндими RAVON билан танишинг!

Ўзимизнинг автобрэндими RAVON билан танишинг!

Ravon энди Беларусь бозорида ҳам пайдо бўлади!

Ravon энди Беларусь бозорида ҳам пайдо бўлади!

Ravon автомобиллари нархи эълон қилинди

Ravon автомобиллари нархи эълон қилинди

Cobalt’нинг дизайни кескин ўзгаради

Cobalt’нинг дизайни кескин ўзгаради

Россияда энг арзон автомобиль - «Ravon Matiz»

Россияда энг арзон автомобиль - «Ravon Matiz»

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш