-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилади

Сана: 26 Февраль 2017 Курилди: 243 Изоҳ: 0

2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича  2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди.

 
Бош келишув:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан – Бош вазир ўринбосари Танзила Нарбаева;
ходимлар ташкилотлари номидан – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков;
республика иш берувчилар бирлашмалари номидан – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайховлар томонидан имзоланди.
Бош келишувда жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;
болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;
касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига  меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;
узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз ссудалар бериш имтиёзларини киритиш тавсия этилди.
Бош келишув билан ижтимоий мулоқот ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш чоралари ва бу борадаги айрим қоидалар белгилаб қўйилди.
Жумладан, долзарб ижтимоий иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун ҳар йили касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Ҳукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан давра суҳбатларини ташкил этиб бориш, ижтимоий-меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари асосида тартибга солиш амалиётини кенгайтиришга ёрдам бериш, ташкилотларда ходимлар  вакилларининг эркин фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратишга кўмаклашиш режалаштирилмоқда.
Ягона музокара жараёнини тадбиқ қилиш мақсадида тегишли касаба уюшмалари ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасидаги тармоқ (тариф) келишувларини - тегишли йилнинг январь ойидан, корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномаларини эса – март ойидан кечиктирмай тузиш тавсия этилди.
Бош келишувнинг барча бўлимларида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликни йўлга қўйишга, унинг конвенция ва тавсияларини амалиётга тадбиқ этишга эътибор қаратилган.
Жумладан, ХМТнинг бир қатор конвенцияларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси, шунингдек малака ошириш бўйича таълим муассасаларида халқаро ва миллий меҳнат стандартларига оид машғулотлар ўтказиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг Халқаро меҳнат ташкилотининг асоссолувчи конвенцияларига риоя этишга доир чоралари тизимини ҳар йили таҳлил қилиш белгилаб қўйилди.
Аёллар ва ёшларга қўшимча имтиёзлар берилишини назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенцияларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки юқоридагиларга зид меъёрларни бекор қилиш юзасидан таклифлар бериш тавсия этилди.
Калит сўзлар: қўшимча имтиёзлар, қўшимча, қўйилди, қилиш, этишга, этилди, шунингдек, чоралари, чиқиш, ходимлар, халқаро меҳнат ташкилоти, халқаро меҳнат, халқаро, уюшмалари, ўтказиш, ўрнатиш, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, тегишли, ташкилоти

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш