-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

ОТБ бизга 2,6 миллиард долларлик кредит бериши мумкин

Сана: 05 Марть 2017 Курилди: 709 Изоҳ: 0

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао билан учрашув ўтказди.

 
Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзаро ҳамкорлик лойиҳаларини алоҳида қайд этиб ўтди.
Жаноб Накаонинг таъкидлашича, ОТБ Тошкентга 2017-2019 йиллар даврига 2,6 миллиард долларни суверен кредит шаклида тақдим этишни режалаштирмоқда.
ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.
Маълумот учун, 1995 йилдан бери ОТБ Ўзбекистонга таълим, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва энергия тармоқлари модернизациясига оид 54 лойиҳани амалга ошириш учун 5,1 миллиард доллар, шунингдек тахминан 65 миллион доллар техник кўмак грантларини тақдим эди.
Калит сўзлар: тақдим, ошириш, миллион, миллиард, лойиҳани амалга ошириш, лойиҳани амалга, лойиҳани, доллар, бўйича, амалга ошириш, амалга

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш