-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳоким 14 км пиёда юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди...

Сана: 05 Марть 2017 Курилди: 217 Изоҳ: 0

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва бошқа қатор мутасадди ходимлар вилоят ва аҳоли ҳаётини ўрганиб, муаммоларни бартараф этмоқда. 

 
Хусусан, ҳоким вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар, шаҳарнинг мутасадди раҳбарлари билан бир кунда 14 километр яёв юриб, 3-мавзени қадам-бақадам кезгани, унинг эртаси қандай бўлиши ҳақида кенгашгани хабар қилинди.
Тегишли бунёдкорлик ишлари Гулистон шаҳрида ҳам олиб борилмоқда. Маҳаллаларда тозалик ва тартибга эришиш мақсадида гаражлар бузилиб, ноқонуний қурилишлар ва тўсиқлар олиб ташланмоқда. Аҳоли бундан мамнун эканлигини билдирмоқда.
Режаларга мувофиқ, Гулистон шаҳридаги «Ҳабибтекс»нинг филиали ишга тушади. У 1000 га яқин ишчи ўрнига эга. Шаҳардаги бу йирик фабриканинг асосий ишчи-хизматчилари касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари бўлади.
Вилоят ҳокими туманларнинг биридан қайтаётган экан, йўлда халойиқ бандаликни бажарган юртдошини қабристонга олиб кетаётганини кўрибди ва дарҳол машинадан тушиб, тумонат орасига кириб, тобутга етиб, уни елкасига олибди. Қабристонга борибди, у ерда барча амаллар бажариб бўлингач, атрофни айланиб кўрибди. Норози бўлибди. Қабристон бундай хароб бўлмаслиги керак-да, деганмиш. Бу воқеа ҳам элимиз орасида тарқалиб кетди. Дарвоқе, ўша қабристон Мирзаобод туманида эди.
Ортиқ Султонов, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари
Калит сўзлар: қабристонга, қабристон, кўрибди, гулистон, вилоят

Мавзуга оид янгиликлар:

Тошкентда 100дан ортиқ маҳалла номи ўзгарди

Тошкентда 100дан ортиқ маҳалла номи ўзгарди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш