-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

800 млн сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлашмоқчи эдилар...

Сана: 11 Марть 2017 Курилди: 766 Изоҳ: 0

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида олиб кирилган товар-моддий бойликлар учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида содир этилган навбатдаги найрангни фош этди. 

 
Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган M.G МЧЖ вакиллари ушбу жамият номига Жанубий Кореядан юборилган умумий қиймати 1 миллиард 107 миллион сўмлик 320 минг донадан ортиқ бир марталик устараларни божхона юк декларациясида устара учун тиғ сифатида қайд қилгани аниқланди.
Экспертиза жараёнида маълум бўлишича, уддабуронлар божхоначилар кўзини шамғалат қилиш мақсадида ушбу товарларга тегишли юк-кузатув ҳужжатларидаги ёзувларни ҳам ўзгартирган. Бу ҳам етмаганидек, жамият суриштирувлар давомида божхоначиларга қалбаки лицензияни тақдим қилган.
Шу тариқа сохта тадбиркорлар мазкур товарга тегишли ҳақиқий ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини бошқасига ўзгартириш орқали давлат бюджетига аслида ундирилиши лозим бўлган тахминан 800 миллион сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлаган. Жамият мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Калит сўзлар: тегишли, сўмлик, миллион сўмлик, миллион, жамият, божхона

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш