-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Викторина-иншолар танлови ғолиблари тақдирланишди.

Сана: 11 Марть 2017 Курилди: 775 Изоҳ: 0
Куни кеча «Интерспорт» нашри  таҳририяти Косонсой  мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежи битирувчи гуруҳларининг  талабалари  ўртасида ўтказилган викторина-иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларини эсдалик совғалар билан тақдирлади. 
 

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти кўмагида ташкил этилган мазкур тадбир  «Соғлом авлод - келажак пойдевори» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Айтиш мумкинки, «Сиз оилага тайёрмисиз?» мазуида ўтказилган иншолар танловида барча талабалар фаол иштирок этишди. Зотан, уларнинг ичидан ғолибларни танлаб олиш ҳам коллеж раҳбарияти ва танлов ҳайъатини ҳам чуқур уйга толдирди. Шундай бўлсада, ғолиблар аниқланди.

Демак, 1-ўрин коллежнинг  144-гуруҳ талабсси Дилдора Пўлатовага насиб қилди.  Саодат Тожибоева (147-гуруҳ) ва Мадина Нўъмонова(145-гуруҳ)лар ҳам мос тарзда совриндор бўлишди.  Коллеж раҳбарияти ва “Интерспорт” таҳририяти бундан кейин ҳам шундай тадбирларни ҳамкорликда ўтказишга келишиб олишди.
Калит сўзлар: шундай, раҳбарияти, коллеж раҳбарияти, коллеж, гуруҳ, nbsp, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш