-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Мэйуэзерга британча қасд

Сана: 11 Марть 2017 Курилди: 619 Изоҳ: 0
Америкалик таниқли боксчи Флойд Мэйуэзерга тегишли улов Англия пойтахти Лондоннинг Бирменгем мавзесида ёқиб юборилди. Мазкур ҳодиса спортчининг Англияга сафари чоғида юз берган, деб хабар қилмоқда The Sun газетаси.
 
Воқеа боксчининг Бирмингемдаги савдо марказида мухлислари билан учрашуви вақтида содир бўлган. Номаълум ғаразгўйлар Мэйуэзернинг минивэнига ўт қўйишган ва воқеа жойидан ғойиб бўлишган.
Таъкидлаш лозим, кичик Мэйуэзер бокс тарихидаги энг юқори ҳақ тўланадиган спортчи ҳисобланади. У ўз фаолияти мобайнида 49 жангда ғалаба қозонган (26таси нокаут) ва бирор марта мағлубиятга учрамаган. Флойд 2015 йил сентябрида фаолиятини тамомлагани ҳақида эълон қилган эди.
Калит сўзлар: воқеа

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш