-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Энди «Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати» лойиҳаси амалга оширилади

Сана: 12 Марть 2017 Курилди: 809 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 7 март куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

 
Делегация Ўзбекистоннинг сайлов жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишда ҳамкорлик қилиш мақсадида ташриф буюрган.
Жумладан, «Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати» лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек истиқболда сайлов чоғида мутахассисларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича кўникмаларини шакллантириш йўналишида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Учрашув чоғида делегация мамлакатимизда «электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларининг давлат органлари фаолиятида татбиқ этилиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг маълумотлар базаларини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари билан танишган.
Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси 2013-йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда унга 102 давлатнинг 106 та сайлов органи аъзо бўлган. Ташкилот бош қароргоҳи Жанубий Кореяда жойлашган.
Ассоциация унга аъзо давлатларнинг сайловларни очиқ ва самарали ташкил этиш, сайлов жараёнларини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан самарали ўтказиш бўйича тажриба алмашишларини мувофиқлаштиради.
Калит сўзлар: ҳамкорлик қилиш, ҳамкорлик, қилиш, электрон, шакллантириш, чоғида, ташкил, самарали, сайлов, органлари, коммуникация, делегация, бўйича, ахборот коммуникация, ахборот, амалга, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш