-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳалол топилмаган пуллар татимади...

Сана: 13 Марть 2017 Курилди: 408 Изоҳ: 0

2015 йилнинг 21 февраль куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйи-ча туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланган Х.Жумаев, Э.Ёдгоров ва Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланган Х.Ганиев (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят ишлари кўриб чиқилди.

Судланувчи Х.Ганиев 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилали, 3 нафар фарзанди бор. Судланувчи Х.Жумаев 1958 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 4 нафар фарзанди бор. Судланувчи Э.Ёдгоров 1967 йилда туғилган, маълумоти ўрта, оилали, 5 нафар фарзанди бор.

Суд ҳайъати жиноят ишини ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади:

Судланувчи  Х.Ганиев  2013 йил сентябрь ойидан 2014 йил сентябрига қадар Мингбулоқ туманидаги «Гулбоғ» пахта тозалаш акциядорлик жамиятига қарашли «Гигант» пахта қабул қилиш масканида товаршунос лавозимида ишлаб келгани ҳолда, тумандаги фермер хўжаликлари томонидан топширилмаган 416.286.624 сўмлик жами 529421 кг. пахта хом ашёсини қабул қилинганлиги тўғрисида ПК-17 квитанцияларига сохта маълумотларни қўшиб ёзиб, жуда кўп миқдордаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилган.

Судланувчи Х.Жумаев ҳам мазкур пахта қабул қилиш масканида товаршунос лавозимида ишлаб келгани ҳолда, зиммасида бўлган қиймати 64.685.000 сўм бўлган 26014 кг. «Ан Боёвут» навли уруғлик чигитнинг  камомадига йўл қуйган.

Судланувчи Э.Ёдгоров эса мазкур АЖ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келгани ҳолда жамиятнинг «Гигант» пахта қабул қилиш маскани товаршуноси Х.Жумаев билан биргаликда 26014 кг. умумий нархи 64.685.000 сўмлик «Ан-Боёвут» номли уруғлик чигитни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилган.

Судланувчилар ўз жиноятларига тўлиқ иқрорлик билдириб, берган кўрсатмаларидан ташқари,  жиноят иши бўйича тўпланган бошқа далиллар билан ҳам тўла тасдиғини топди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар - Х.Ганиев моддий ва мансабдорлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдоридаги жарима жазоси ва 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига, Х.Жумаев моддий ва мансабдорлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан 2 йил 6 ой муддатга маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига, Э.Ёдгоров эса моддий ва мансабдорлик ишларида ишлаш хуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Жиноят иши бўйича келтирилган зарарлар судланувчилар томонидан тўла қопланганлиги сабабли ушбу масала суд муҳокамасидан чиқарилди.

Халқимизда «Ҳаром тешиб чиқади», деган нақл бор ва у бежиз айтилмаган. Бунга юқорида келтирган жиноят иши ҳам яна бир мисолдир.

 

 

Калит сўзлар: ҳуқуқидан, ҳолда, қилиш масканида товаршунос, қилиш масканида, қилиш, қилиниб, қилган, қабул қилиш, қабул, фарзанди, уруғлик, туғилган маълумоти, туғилган, тузатиш ишлари жазосига, тузатиш ишлари, тузатиш, томонидан, товаршунос лавозимида, товаршунос, тарож қилган

Мавзуга оид янгиликлар:

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш