-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Мўъжизалар шундай бўлмайди....

Сана: 13 Марть 2017 Курилди: 336 Изоҳ: 0

ёки Facebookдаги оддий қорақалпоқ йигити, Миллий университет битирувчиси Азиз Муртазаевнинг омади калити нимада?

 
Касб тақозоси, ёшлар билан кўп мулоқотда бўламан. Дарсда, турли тадбирларда улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан роса куп завқланаман. Билимга ташна, қизиқувчан йигит-қизлар билан мунозаралардан руҳланаман. Кўп ҳолларда уларни муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак, деган савол қийнайди. Унга жавоб тариқасида университетимиз битирувчиси, оддий қорақалпоқ йигити Азизнинг муваффақият йўли ҳақида сўзлаб бераман.
Кимнингдир муваффақияти ҳақида ўқиш қизиқ. Агар ўша кимдир юртдошинг бўлса, бу икки карра қизиқ. Ўзбекистонлик ёш дастурчи Азиз Муртазаев ҳақида Интернет-манбалардан бирида тасодифан ўқиб қолдим. Ўшандан буён бир неча маротаба у билан виртуал тарзда суҳбатлашдик. Бу интилувчан йигитчадаги иштиёқ ва ғайратга қойил қолмай бўлмайди.
Азиз асли нукуслик. Офисда ишлайди. Йўқ, унинг муваффақияти бунда эмас, балки шу офис ҚАЙСИ компанияга қарашли эканлигида.
Азиз ишлайдиган офис Facebook халқаро ижтимоий тармоғига тегишли. Мана икки йилдирки, у жаноб Цукерберг асос солган компаниянинг Англиядаги бош офисларидан бирида дастурчи сифатида ишлаб келмоқда.
Ҳа, Сиз вақт ўтказадиган ижтимоий тармоқни такомиллаштириш устида юртдошингиз, оддий қорақалпоқ йигити ҳам ишлаяпти. Сиз ҳафсала билан лента айлантираётганингизда у иши учун яхшигина ҳақ олаяпти.
Сабаби, Сиз Playstation ўйнаб ўтирган ёки дўстларингиз билан кўнгил ёзиш билан машғул бўлганда Азиз математика ва инглиз тилидаги билимларини мукаммаллаштириш билан банд бўлди.
Азиз – Ўзбекистон Миллий университети талабаси. Қизиғи, у бу даргоҳга ўқишга кираётганда иқтисодчи бўлишни мақсад қилган эди, бироқ таҳсилни дастурчи сифатида тамомлади.
Азизни ахборот-технологиялар оламига олиб кирган воқеа иқтисод факультетидаги таҳсилнинг 3-босқичида содир бўлди. Дастурлаш бўйича бепул курслар ҳақида эшитган Азиз тақдим этилган имкониятдан иккиланмай фойдаланишга қарор қилди.
Талабалик даврида ва бакалавриатдан сўнг Азиз йирик халқаро ташкилотларнинг пойтахтдаги вакилликларида стажировка ўтади, меҳнат фаолиятини олиб борди. Дастурлаш соҳасида анчагина тажриба орттиргач, амалий кўникмаларни назарий билимлар билан мустаҳкамлаш мақсадида у Корея Республикасининг Ачжу университети магистратура босқичида таҳсилини давом эттирди.
Магистр дипломига эга бўлгач, Азиз 3 йил давомида машҳур Samsung халқаро компаниясида ишлади, турли лойиҳаларда иштирок этди.
Ёш мутахассисга дунёнинг етакчи компанияларидан иш таклиф қила бошлашди. Улар орасида Amazon и Facebook сингари машҳурлари ҳам бор эди. Азиз донгдор Интернет-дўконни эмас, дунёда биринчи рақамли ижтимоий тармоқни танлади.
- Вақтини беҳуда сарфлайдиган ёшлар кўп. Аммо чет элллик тенгдошлари билан рақобатлашиб, катта ютуқларга эришиб келаётган ўзбекистонлик йигит-қизлар ҳам талайгина, - дейди менга Азиз. – Ким билсин, балки уларнинг муваффақиятга эришиш йўли ОАВда ёритилса, вақтининг қадрига етмаётган ёшларда керакли мотивация пайдо бўлармиди. Миллий ОАВда бундай илҳомбахш материалларни кам учратаман. Айниқса, STEM, startup’лар, тадбиркорлик соҳаларида муваффақиятга эришган ёшлар ҳақида жуда кам ёзишади. Ваҳоланки, бундайлар орамизда жуда кўп.
Азиз Муртазаев – ўз даврининг даҳоси эмас. У оддийгина йигит. Оддий мактабда умумтаълим фанларини ўрганган. Худди сиз-у биз каби. Унинг муваффақияти сири ҳам жуда оддий – Азиз янги билимлар учун очиқ, берилган имкониятлардан оқилона фойдалана оладиган инсон. Албатта, математикани яхши билиши, АТни тушуниши ва хорижий тилда эркин мулоқот қилиши ҳам бор. Бироқ муҳими бу эмас.
Азизга ўхшашни хоҳлайсизми? Бунинг учун Сизда барча имкониятлар мавжуд. Муваффақият йўлингизни кичик ютуқлардан – масалан, чет тилида кунига 10 та сўз ёдлашдан бошланг. Муҳими, олдингизда катта мақсад ва ўзингизга ишонч бўлсин.
Зотан хозир юртимизга Азиз каби шундай салохиятли ва кучли ёшлар жудаям керак. 
Омад ва мехнатдан чарчаманг, куч-кудрат Сизларга азиз ёшлар.. Чуккиларни забт этишда завк асло тарк этмасин! Бунинг учун Гарвардларни битириш шарт эмас экан)))

Шерзодхон КУДРАТХОДЖАЕВ 
Миллий университетнинг "Матбуот назарияси ва амалиёти кафедраси" мудири, PhD
Калит сўзлар: ҳақида, қорақалпоқ йигити, қорақалпоқ, қизлар, қизиқ, эришиш, халқаро, унинг муваффақияти, унинг, университети, ўзбекистонлик, турли, тармоқни, сифатида, оддий қорақалпоқ йигити, оддий қорақалпоқ, оддий, оавда, муҳими, муртазаев

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш