-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

ФҲДЁ - унда яратилаётган қулайликлар

Сана: 13 Марть 2017 Курилди: 651 Изоҳ: 0

2016 йил 14 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 387-сон қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари тасдиқланди.

Мазкур қоидаларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда қуйидаги янги тартиб ва қулайликлар яратилди:

* Боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг шаъни ва қадр-қимматига кейинчалик путур етказиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўймаслиги мустаҳкамланди;

  * Ҳаво ёки сув кемасида, поезд ёки бошқа транспорт воситасида унинг қатнови пайтида туғилган боланинг туғилишини қайд этиш тартиби такомиллаштирилди, эндиликда ота-онасидан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи ёки транспорт воситаси қатнаётган йўналишдаги ФҲДЁ органи томонидан боланинг туғилиши қайд этилиши мумкин;

  * Суднинг фарзандликка олиш ҳақидаги ҳал қилув қарорларининг рўйхатга олиш тартиби Оила кодексига мувофиқлаштирилди, яъни фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма, фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиладиган бўлди;

  * Никоҳни қайд этишда умумий фамилия сифатида никоҳланувчилар ўзларининг фамилияларини қўшиш йўли билан ташкил этишлари мумкинлиги жорий этилди, бундан ташқари никоҳ маросимини ўтказишда никоҳланувчиларнинг ўзлари томонидан белгиланган сонда гувоҳлар иштирок этишлари мумкин (олдин гувоҳлар сони икки кишидан ошмаслиги лозим эди);

  * Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган эр(хотин) қайтиб келганда ва тегишли суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганда никоҳ эр(хотин) нинг биргаликдаги аризасига кўра, ФҲДЁ органи томонидан тикланишига рухсат берилган;

  * Муомалага лаёқатсиз ёки бедарак йўқолган шахслар билан никоҳдан ажратишни қайд этишда, уларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда тегишли васийсининг ёки мол-мулк бошқарувчисининг, улар бўлмаганда эса васийлик ва  хомийлик органларидан розиликни олиш лозимлиги жорий этилди;

  * Суд қарорига асосан никоҳдан ажратишда ФҲДЁ органига кела олмайдиган собиқ эр(хотин) нинг берган ишончномаси орқали ҳам ажратишни қайд этиш мумкин;

 * ФҲДЁ органига мурожаат қилган шахс давлат тилини билмаса, у таржимон хизматларидан фойдаланиши мумкин;

  * Имкониятлари чекланган шахс (кар, соқов, карсоқов ) саводсиз бўлса, далолатнома ёзувини қайд этишда далолатнома ёзувининг мазмуни унинг хоҳишига мувофиқ эканлигини унга етказа оладиган шахс иштирок этиши ҳамда кўзи кўр одамга далолатнома ёзуви  тузилганда далолатнома ёзувини тузаётган ФҲДЁ органи  ходими томонидан унга далолатнома ёзуви матни ўқиб эшиттирилиши тартиби киритилди;

 * ФҲДЁ органида амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳақида маълум бўлган шахсларга, уларга маълум бўлган маълумотларни, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор бўлганидан кейин ҳам ошкор этилиши ман этилади, амалга оширилган ҳаракатлар сирини бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланди;

  * Ҳужжатлар ва архив материаллар сақланишини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларини ягона электрон ФҲДЁ архивига киритилиши таъминланди.

* Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, мазкур ўзгартиришларнинг барчаси ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати, самараси ва вақтни тежашга қаратилган.

А.Негматов,

Косонсой туман ФҲДЁ

бўлими инспектори .

Калит сўзлар: ҳужжатлар, ҳақидаги, ҳаракатлар, қилув, этишлари, этишда, этилиши, этилди, шахслар, чиқиб, хотин, фарзандликка, унинг, транспорт, томонидан, тегишли, тартиби, суднинг, органлари, органига

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш