-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Фармацевтика саноатига турли имтиёзлар тақдим этилади...

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 443 Изоҳ: 0

Сўнгги йилларда фармацевтика саноатида маҳаллий дори ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. 2010 йилдан бери соҳада 501,9 млн доллар сармоя ўзлаштирилган, шундан 135,6 млн доллари тўғидан-тўғри хорижий инвестициялардир. 

 

99та янги саноат иншоотлари барпо этилди. Натижада маҳаллий дори-дармонларнинг фармацевтика бозоридаги улуши 55 фоиздан ошди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 2 мингдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарилади, уларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 62 фоизни ташкил этади.

Бироқ, булар етарли эмас. Шунга кўра, Ўзбекистонда маҳаллий фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожлантириш бўйича қонуний асосларини такомиллаштириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Президентининг «Республика фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси шулар жумласига киради. У меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокама учун эълон қилинган. 
Қарор лойиҳасига мувофиқ, дори-дармонлар, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган тиббий аҳамиятга молик анжомлар ва ёрдамчи материалларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини 2021 йил 1 январига қадар Республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, материаллар, бутловчи жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларни республикага олиб киришда божхона тўловларидан (божхона рўйхати учун тўловлардан ташқари) озод қилиш режалаштирилган. 
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ёрдамчи материалларга ҳам шундай имтиёзлар қўлланилади. Бунда, ушбу олиб кирилаётган маҳсулотлар Давлат рўйхати асосида ишлаб чиқарилувчи дори воситалари ва тиббиёт анжомларини ишлаб чиқаришда фойдаланилиши керак. 
Ушбу фармацевтика корхоналари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда Давлат рўйхати асосида ишлаб чиқарилувчи дори воситалари ва тиббиёт анжомларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар учун қўшимча қиймат солиғи ва акциз солиғидан ҳам озод этилади. 
Лойиҳада мазкур соҳанинг кичик корхоналарига 2017 йил 1 апрелидан бошлаб ишчи-хизматчилари сонини солиқ тоифалашувини ўзгартирмасдан 200 нафарга етказишга рухсат бериш кўзда тутилган. 
Бундан ташқари, Молия вазирлигига даволаш муассасалари томонидан Республикада ишлаб чиқарилган ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик тиббий анжомлар ва дори воситаларининг рўйхатига киритилган тиббий анжомлар ва дори воситаларининг чет элда ишлаб чиқарилган намуналарини харид қилиш бўйича битимларни рўйхатга олишни бекор қилиш вазифасини топширади. 
Ўзбекистон Марказий банки ваколатли тижорат банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва ёрдамчи материалларни импорт қилиш учун зарур бўлган маблағларни шу ҳақдаги ариза келиб тушганидан 90 кундан кечиктирмасдан конвертация қилиши керак бўлади.
Калит сўзлар: ҳамда, қилиш, чиқаришда, чиқарилувчи, чиқарилмайдиган, чиқарилган, фармацевтика саноатини жадаллик, фармацевтика саноатини, фармацевтика, ўзбекистонда, ўзбекистон республикасида, ўзбекистон, томонидан, тиббий анжомлар, тиббий, тиббиёт анжомларини, тиббиёт, ташқари, саноатини жадаллик, саноатини

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш