-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Кўзлар ҳаракати билан матн терувчи дастур яратилди (видео)

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 559 Изоҳ: 0

Microsoft Research ходимлари Вашингтон университети олимлари билан фалажланган инсонлар учун матн киритишнинг арзон усулини ўйлаб топдилар. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

Eye-gaze деб номланган бу дастурни оддий смартфонга ўрнатиш мумкин. Кўзлар қимирлашини телефон камераси кузатади. Фойдаланувчига шунингдек, ҳарфлар тасвирланган сурат керак бўлади. Камерани штативга ўрнатиб қўйса бўлади.

Дастур тасвирларни таниш технологияси эвазига кўзларнинг тасвирини сканерлаб, уни муҳрлаб олади, сўнгра уларнинг ҳар бир ҳаракатини тегишли буйруқлар билан мослаштиради. 

Матн териш жараёни телефон тугмаларидан фойдаланган ҳар бир кишига таниш бўлган усул ҳисобига соддалаштирилади. Дастурда 4 та ҳарфлар гуруҳи бўлади ва фойдаланувчи ҳарфни эмас, балки бирор гуруҳни танлаши керак бўлади.

Киритилган ҳарфни ўчириш учун чап кўзни қисиш, ҳарфни тасдиқлаш учун ўнг кўзни қисиш керак бўлади. Дастур ўрнатилган телефонни қўлида ушлаб турган ёрдамчи тайёр сўзлар рўйхатини кўриб туради ва мос вариантларни танлаб сўзларни киритишга ёрдам бериши мумкин.

Компанияда уларнинг усули бир гапни ўртача 1,5 дақиқада киритишга имкон бериши айтилди, ваҳоланки бошқа дастурларда бунинг учун 2 дақиқадан кўпроқ вақт кетиши мумкин.

Калит сўзлар: ҳарфни, ҳарфлар, қисиш, уларнинг, телефон, таниш, мумкин, кўзни қисиш, кўзни, киритишга, керак бўлади, керак, дастур, бўлади дастур, бўлади, бериши

Мавзуга оид янгиликлар:

Тасвирни яқин ва узоқлаштирадиган илк контакт линзалар яратилди

Тасвирни яқин ва узоқлаштирадиган илк контакт линзалар яратилди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш