-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш мумкинми?

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 512 Изоҳ: 0

Интернет фойдаланувчилари орасида кўпчилик ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ҳатто, атрофни ва жараённи кузатиб, ижтимоий тармоқлар инсоният умрининг, яъни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди, деган фикрга келишга ҳам асослар етарли эканига амин бўламиз.

Хўш, истиқболда ижтимоий тармоқдан инсоният бутунлай юз ўгириши мумкинми? Ёзувчи Жонатан Франзеннинг бу борадаги фикрлари қуйидагича:
 “Мен жуда умид қиламан, нафрат ва зерикиш инсонларни ижтимоий тармоқлардан юз ўгириб, мен учун муҳим саналувчи қадриятларга эътиборли бўлишга мажбур қилади. Мен Либераллар Twitter ва Трамп алоқалари моҳиятини тушуниб етишлари  ҳамда ижтимоий тармоқлар инсонларни нафақат бир-бирига яқинлаштираётгани, балки моҳиятан яккаликка интилиш, сабрсизлик, калтабинлик ва нафрат уруғлари тарқалишига ҳисса қўшаётганини тан олишини интиқлик билан кутаман.
 
Бундан 50 йил муқаддам Америка халқининг катта қисми кашанда эди, ҳозир эса бу – уят. Баъзан  ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш уятга айланиши ҳақида ўйлаб қоламан. Лекин бунинг учун биз ижтимоий тармоқлар аслида муаммоимиз эканини англаб етишимиз зарур. Ҳар қандай боғланиб қолишдан халос бўлишнинг биринчи қадами – бизда айни муаммо борлигини тан олишдир”.

P/s: Албатта ушбу масалада ҳар кимнинг ўз қарашлари мавжуд. Кимдир оқилона фойдаланиш хусусида фикр қилса, яна кимдир бўш вақтнинг мазмунли ўтишидан сўз қотади. Аммо ижтимоий тармоқлар сабаб тўлиқ кунлар бўш вақтга айланиб қолмаяптими?

Калит сўзлар: фойдаланиш, тармоқлардан, тармоқлар, нафрат, кимдир, инсонларни, ижтимоий тармоқлардан, ижтимоий тармоқлар, ижтимоий, ndash, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

Интернетни йўқ қилишнинг иложи бор...ми?

Интернетни йўқ қилишнинг иложи бор...ми?

Nokia мижозларни бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи билан таништирди

Nokia мижозларни бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи билан таништирди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш