-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Виза чекловлари индексида нечанчи ўриндамиз?

Сана: 14 Марть 2017 Курилди: 408 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индексида (Visa Restrictions Index) 83 ўринни эгаллади.

Henley & Partners компаниясининг виза чекловлари Индекси ўз фуқароларига ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича давлатнинг халқаро рейтинги ҳисобланади.

Henley & Partners компанияси томонидан барча мамлакат ва ҳудудларнинг виза режими қоидалари батафсил ўрганиб чиқилди, яъни кўрсатилган давлат фуқароларининг визани расмийлаштирмасдан бора оладиган бошқа давлатлар сони.

Виза чекловлари Индекси тарихдаги халқаро муносабатлар ва мамлакатнинг жаҳон аренасидаги ўрнини англатувчи фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги бўйича мамлакат халқаро рейтинги ҳисобланади.

Индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари жаҳоннинг 53 давлатига визасиз бора олади.

Германияда рейтингда тўрт йилдан бери етакчилик қилмоқда. 2017 йилда Германия фуқаролари визасиз кира олувчи давлатлар сони 177дан 176га қисқарди.

Ўтган йилдаги каби иккинчи ўринда Швеция жойлашди - 175 мамлакат. Учинчи ўринни эса беш давлат ўзаро бўлишиб олди - Финляндия, Италия, Испания, АҚШ ва Дания (174 давлат).

Рейтингдаги сўнгги ўринлардан Покистон, Ироқ ва Афғонистон жой олди.

Калит сўзлар: халқаро, фуқаролари, мамлакат, давлатлар, давлат, визасиз

Мавзуга оид янгиликлар:

Россияга визасиз борамиз

Россияга визасиз борамиз

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш