-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Муҳаммад ал-Хоразмий стипендияси жорий қиланади

Сана: 16 Марть 2017 Курилди: 219 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилган Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорли талабалари учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия жорий этилади.

 
Бундан ташқари, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказилади.
Қарорга мувофиқ, уверситет қошида илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи компаниялар, яъни уяли алоқа компаниялари ҳар бир абонент рақамидан фойдаланганлик учун  тўланадиган тўловдан тушган маблағнинг 1 фоиз миқдорини мазкур жамғармага ажратади. Ўз навбатида, жамғарма Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплайди.
Дурдона Расулова
Калит сўзлар: алоқа

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш