-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

«Соғлом авлод - юрт таянчи»

Сана: 16 Марть 2017 Курилди: 306 Изоҳ: 0

 Косонсой тиббиёт коллежида «Интерспорт» газетаси ижодий жамоаси томонидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Саломатлик маркази» билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти кўмагида «Соғлом авлод - келажак пойдевори» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган «Соғлом авлод - юрт келажаги» деб номланган навбатидаги тадбир бўлиб ўтди.

Коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокидаги тадбирда «Интерспорт» газетаси муҳаррири А.Абдуҳамитов ва  туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Саломатлик маркази» шифокори Ё.Мажалоловлар қатнашишди.
А.Абдуҳамитов фонд томонидан олиб борилаётган ижобий ишларга тўхталаркан, мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад аҳоли, энг аввало, ёшларнинг жисмоний маданияти, саломатлигини юксалтиришга ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади. Мустақилликни янада мустаҳкамлаш, тинч-осуда ҳаётимизни асраб-авайлашда соғлом авлодни тарбиялаш, турмуш тарзини тўғри йўлга қўйиш алоҳида муҳим ўрин тутишини айтди. Иштирокчиларни кириб келаётган Наврўзи олам билан қутлаб, келгуси ҳаётларида муваффақиятлар тилади.
Шундан сўнг сўз олган Ё.Мажалолов  юртимизда истиқлол йилларида эртамиз эгаларининг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари йўлидаги алоҳида эътиборга тўхталди. Буюк келажагимиз эгаларини вояга етказишда уларнинг соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилишлари, тўғри овқатланиши, спорт билан доимий шуғулланишлари, ёмон иллатлардан ўзларини асрай олишлари лозимлиги ўта муҳим ўрин тутишига урғу берди.
Тадбир давомида иштирокчилардан тушган кўплаб саволларга тўлақонли жавоблар қайтарилди.

Шундан сўнг, «Интерспорт» газетаси муҳаррири А.Абдуҳамитов иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида чоп этилган «Соғлом авлод - келажак пойдевори» мавзусидаги буклетлар, «Саломатлик сирлари» ва «Соғлом турмуш тарзи - ўз қўлимизда» деб номланган китоблар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Калит сўзлар: шундан, тўғри, турмуш, соғлом турмуш, соғлом, саломатлик, муҳим, муҳаррири, интерспортraquo газетаси муҳаррири, интерспортraquo газетаси, интерспортraquo, газетаси муҳаррири, газетаси, вояга, билан, алоҳида, абдуҳамитов, laquo соғлом, laquo саломатлик, laquo интерспортraquo газетаси

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш