-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

"Билайн" дастуридаги амалиётчилар сони рекорд даражасига етади...

Сана: 17 Марть 2017 Курилди: 926 Изоҳ: 0
Beeline матбуот хизмати Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) глобал ижтимоий ташаббуси доирасида “Учинчи авлод-2017” ташқи таълим дастури бошлангани ҳақида хабар бермоқда.
 

 

Икки йил аввал “Учинчи авлод” Make Your Mark лойиҳасининг илк дастури сифатида танланган эди. 2017 йилда дастурнинг IХ мавсумида 2009 йилдан шу кунга қадар иштирокчиларнинг энг кўп сони қабул қилинади: 22 киши Beeline‘нинг тижорат дирекцияси, техник дирекцияси, ахборот технологиялари дирекцияси, жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш дирекцияси, шунингдек Beeline‘нинг стратегик лойиҳалари дирекциясида амалиёт ўташ очилган. Сўров ва резюмелар яхши академик натижаларга эга бўлган III ва IV курс талабаларидан graduate@beeline.uz электрон манзили бўйича қабул қилинади.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоа билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: “Саккиз йил аввал жорий этилган “Учинчи авлод” дастури айни пайтгача таълим ва иш билан таъминлаш соҳасидаги бизнеснинг очиқ-ойдинлигининг энг ёрқин намуналаридан биридир. Йил сайин, Veon гуруҳининг трансформациясини аҳамиятга олган ҳолда, амалиёт дастурида digital-мезон кучайиб бормоқда, бу эса талабаларга жаҳон даражасидаги компанияда керакли билим ва малака олишларига кўмак беради”.
Яқин кунларда бир неча олий ўқув юртларида Beeline мутахассислари “Учинчи авлод-2017” бўйича қатор тақдимотлар ўтказадилар. Дастурнинг саралаш босқичларига Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкентдаги Москва давлат университети, Инха университети, Cингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехник университети, шунингдек бошқа олий ўқув юртлари талабалари таклиф этилди.
Бу йили биз рекорд даражасидаги амалиётчиларни қабул қиламиз, – белгилаб ўтди Unitel‘нинг жамоатчилар билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков. – Ҳаммаси бўлиб эса, лойиҳада саккиз йил мобайнида 839 талаба ариза топшириб, улардан 119 нафари амалиёт босқичигача етиб келишган. Ўтган мавсумларнинг натижалари бўйича 44 амалиётчи Beeline‘га ишга олинган, ва уларнинг кўпчилиги компанияда аъло даражадаги карера қила олганлар”.
Амалиёт натижалари бўйича энг муваффақиятли талабаларга олийгоҳдаги ўқиш билан келиштирилган ҳолда индивидуал иш тартиби, келажакда эса – Beeline‘да доимий иш ўрни таклиф қилинади. "Учинчи авлод" доирасида амалиёт ўташ 2017 йилнинг июн-август ойларига режалаштирилган.
Make Your Mark ташаббуси 2014 йилнинг декабр ойида жорий этилган бўлиб, VimpelCom‘нинг корпоратив ижтимоий мажбуриятлари стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Унинг мақсади - ёшларга келажакларини барпо этишда ёрдам бериш, уларга технологик асбоб-ускуналар, тажриба ва билим, таълимни кенгайтириш, порлоқ келажаклари йўлидаги тўсиқларни ўтишда ёрдам бериш.
Айтганча, ўз ҳамкори Kafolatсуғурта компанияси билан биргаликда Facebookижтимоий тармоғидаги BeelineClubсаҳифасида совринли танловни эълон қилди. Соврин – 50 000 000 сўмлик сертификат (мол-мулкни суғуртаси).
Танловда иштирок этиш учун танлов ҳақидаги янгиликга Like баҳосини қўйиш ва янгилик билан дўстлар билан бўишиш мумкин. Танлов 2017 йилнинг 24 март кунига қадар давом этади ва ғолиблар random.org оммабоп сайти орқали тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Танлов натижалари скриншот тарзида www.facebook.com/beelineclub саҳифасида эълон қилинади.
Калит сўзлар: ҳолда, қилинади, қадар, қабул қилинади, қабул, эълон, этилган, шунингдек, учинчи авлодrdquo, учинчи, университети тошкентдаги, университети, тошкентдаги, технологиялари, ташкилий ривожлантириш, ташкилий, танлов, талабаларга, таклиф, саккиз

Мавзуга оид янгиликлар:

Ўзбекистон банк тизими рейтинги “барқарор” деб баҳоланди

Ўзбекистон банк тизими рейтинги “барқарор” деб баҳоланди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш