-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳақида...

Сана: 18 Марть 2017 Курилди: 408 Изоҳ: 0

  Бу дунёда абадий нарсанинг ўзи йўқ. Инсон зоти ҳам бундан ҳоли эмас. У ҳам вақти-соати келганида, ёш-қарилигига қарамай ҳаётдан кўз юмади.

Айтиш жоизки, шундай ҳолат инсонлар, мамлакат фуқаролари тақдирига бевосита масъул бўлган давлат раҳбарлари билан юз бериши эҳтимолига махсус режалар тузиб қўйилади. Хусусан, Британия ҳукумати ҳам бу хусусда ўз режасига эга. Маълум бўлишича, унда қироличанинг вафот этиши ипидан-игнасигача режалаштирилган. 

The Guardian нашрининг эълон қилишича, мамлакат ҳукумати Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этишидан бир неча соат ва кейин амалга ошириладиган ишларни тўлиқ ишлаб чиққан. Букингем саройи маъмурияти бу ҳолатнинг барча лаҳзаларини, жумладан қироличанинг яқинлари билан видолашувидан тортиб, ОАВлари билан ишлаш, дафн маросимини қоғозга тушириб қўйган. 
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, The Guardian газетаси мақоласини ҳеч қандай ташвишли хабар бўлмаса-да, кутилмаганда эълон қилган. Январь ойидан бери ОАВда 90дан ошган қироличанинг соғлиғи билан боғлиқ ташвишли хабарлар пайдо бўлгани йўқ. Ижтимоий тармоқлар ва айрим журналистлар Елизавета II вафот этгани хусусида асоссиз хабарлар тарқатди, бироқ сарой маъмурияти уларни кескин рад этиб келди. 
Кўплаб журналистларнинг эътироф этишларича, қироллик раҳбарининг вафоти ва шу каби ҳолатларни бевақт муҳокама қилиш ахлоқсизликдир. Уларнинг фикрича, Британия фуқароларининг ўзларини бундай тутишлари ҳақиқатни сир тутишга сабаб бўлади. The Guardian газетасига кўра, Британиядаги ички сиёсий кескинлик «қиролликни парчалаб юбориш»га яқин турибди. Монархнинг ўлими эса жамоатчилик учун ҳақиқий ларза бўлади. 
Елизавета II 1952 йил 6 февралда 25 ёшида тахтга ўтирган. 2015 йили у дунёдаги энг кекса монарх деб тан олинди. Букингем саройи маъмурияти унинг ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолига нисбатан режани ҳам ишлаб чиққан ҳамда уни ҳукуматга ва BBC телекомпаниясига берган. Мамлакат миллий статистика хизмати Елизавета II яна 4 йил 3 ойга яқин яшашини тахмин қилмоқда. 
Қиролича Елизавета II. Getty
Шундай қилиб, режага кўра, қиролича умрининг сўнгги лаҳзаларини шифокорлар ва яқинлари билан ўтказади. Ҳукуматнинг тахмин қилишича, Елизавета II узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этади. Шифокор қиролича хонасига кирувчиларни назорат қилади ҳамда қироличага сўнгги лаҳзаларигача ёрдам беради. Шу билан бирга, қиролича дўстлари билан телефон орқали видолаша олиш имкониятига ҳам эга бўлади. 
Қиролича вафотидан сўнг, зум ўтмай шаҳзода Чарльз қирол бўлади. Қиролича ўлимидан сўнг, Чарльзнинг қўлини укалари ва синглиси ўпади. Нохуш хабарни тарқатиш масъулиятига қироличанинг шахсий котиби жавобгар бўлади. У бош вазир билан боғланади, лозим бўлса, мулозим уйғотилади. 
Режага кўра, қироллик хонадонининг бош вакили оламдан ўтиши махсус сўз воситасида билдирилади. Британия ҳукумати, сўнгги маротаба бундай махфий сўзни 1952 йилда Георг VI оламдан ўтганда ишлатган. Ўшанда «Гайд-парк бурчаги» дейилган.
Елизавета II учун махсус «Лондон кўприги» бирикмаси танланган. Шундай қилиб, қиролича матбуот котиби махфий линия орқали бош вазирга қўнғироқ қилиб, унга биргина жумлани айтади: «Лондон кўприги қулади». Сўнгра, қироличанинг вафоти ҳақида 15 мамлакат ҳукумат вакилларига хабар берилади. Қиролича расман 15 давлат бошлиғи ҳисобланади. Бундан ташқари, Британия ҳамдўстлигига кирувчи 36 мамлакат ҳукуматларига ҳам маълум қилинади. 
Елизавета иккинчининг ўлими ҳақидаги хабар бир вақтнинг ўзида Британиянинг Press Association ахборот агентлиги ва бошқа жаҳон ОАВга юборилади. ОАВ учун хабар беришда Букингем саройидан мотам либосини кийган хизматчи чиқиб, хабарномани дарвозага осиб қўяди. Сарой сайтида қора фонда хотира матни ёзилган биргина саҳифа қолади.
Умуман олганда, ОАВ воситалари қироличанинг вафот этишига анча вақтдан бери шай ҳолатда. Хусусан, BBC совуқ уруш даврида ташкил этилган фавқулодда ҳолатлар ҳақида огоҳлантириш тизимини ишга туширади. Компания журналистлари қайғули дамларда тўғри сўзларни танлаш учун бир неча маротаба машғулотлар ҳам ўтказган. 
Британиянинг кўплаб нашрлари Елизавета II хотирасига бағишланган фильмларни аввалдан тайёрлаб қўйган. Guardian журналистларининг айтишларича, нашр бош муҳаррири ихтиёрида тарихий саналар рўйхатидан иборат тўплам бор. The Times газетасига кўра, қиролича вафот этгудек бўлса, тайёрланган мақолалар 11 кунга етади. Sky News ва ITN телеканаллари, йиллар давомида шундай вазиятга тайёргарлик кўрар экан, қироллик оиласи бўйича экспертлар билан эксклюзив изоҳлар хусусида шартномалар ҳам имзолаб қўйган. 
Бундан ташқари, дафн маросимидан аввал, кўпсонли қабуллар, парадлар ва юришлар ташкил этилади. Қиролича вафот этган куни парламентнинг иккала палатаси мажлисларини тўхтатади, аксар британияликлар иш кунини вақтлироқ тугатади, самолётлар учувчилари йўловчиларга бу ҳақда эълон қилади. 
Калит сўзлар: ҳукумати, ҳақида, ҳамда, қўйган nbsp, қўйган, қироллик, қироличанинг вафот, қироличанинг, қиролича вафот, қиролича, қилишича, қилиб, қилади, яқинлари билан, яқинлари, эҳтимолига, эълон, этган, шундай қилиб, шундай

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш