-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

«Ўзбек йўлбарслари» «Хитой аждарлари» устидан мутлақ ғолиб бўлишди

Сана: 19 Марть 2017 Курилди: 271 Изоҳ: 0

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси 18 март, шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди.

 
Бокс оқшомида рингга кўтарилган барча ўзбекистонлик боксчилар ишончли ғалабаларга эришди. Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91) рақибларини ҳатто техник нокаутга учратишга муваффақ бўлди.
Uzbek Tigers — China Dragons 5:0
-52 килограмм: Аброржон Қодиров – Ёнг Чанг 3:0;
-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев – Сен Ванг 3:0;
-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов – Вей Лиу 3:0;
-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев – Жиабин Хуанг —Мелиқўзиев техник нокаут билан ютди;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов – Хайпенг Му — Жалолов техник нокаут билан ютди.
Мазкур ғалаба Uzbek Tigers учун мавсумдаги кетма-кет иккинчиси бўлди. 4 март куни Ўзбекистон жамоаси Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Uzbek Tigers йирик ғалабага эришган куни Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ўз уйида Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси устидан 4:1 ҳисобида устун келди.
«C» гуруҳи 4-туридан кейин қозоғистонлик боксчилар жамоаси бирорта мағлубиятсиз 12 очко билан 1-ўринда бормоқда. 2 та мағлубият ва 2 та ғалабадан кейин Uzbek Tigers очколари сонини 6 тага етказиб, гуруҳда 4-поғонадан 2-ўринга кўтарилиб олди.
 
Маълумот ўрнида, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан 4 та жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейин Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилишга эришди. 4-турда эса Ўзбекистон жамоаси China Dragons’ни 5:0 ҳисобида ютди ва сафардаги мағлубият учун реванш олди.
Калит сўзлар: ҳисобидаnbsp, ҳисобида, эришди, ўзбекистонлик боксчилар, ўзбекистонлик, ўзбекистон жамоаси, ўзбекистон, турда, техник нокаут, техник, россиянинг patriot boxing, россиянинг patriot, россиянинг, нокаут билан, нокаут, мелиқўзиев, мағлубият, килограмм nbsp, килограмм, кейин

Мавзуга оид янгиликлар:

Бокчсиларимиз яна ютқазишди ва сўнгги ўринда?!

Бокчсиларимиз яна ютқазишди ва сўнгги ўринда?!

Боксчиларимизда бу сафар ишончли ғалаба

Боксчиларимизда бу сафар ишончли ғалаба

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш