-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

ТАТУга "Билайн"дан янги замонавий ва шинам ётоқхона...

Сана: 19 Марть 2017 Курилди: 597 Изоҳ: 0
Тошкент ахборот технологиялари Университети ва энг йирик алоқа операторларидан бири Beeline Навруз байрами арафасида Unitel МЧЖ ҳомийлик маблағига реконструкция қилинган ТАТУ талабалар ётоқхонасининг тантанали очилиш маросимини ўтказдилар.
 

 

Маросимни очар экан, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламов шундай деди: “Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан Тошкент ахборот технологиялари Университетига Муҳаммад Ал-Хоразмий номи берилиши ҳақида жуда долзарб қарор имзоланди. Соҳа ривожланишига келажакда ўз ҳиссаларини қўша оладиган юқори малакали мутахассисларга таълим бериш бизнинг асосий мақсадимиздир. Шу борада унверситетнинг профессор ва ўқитувчилари талабаларга керакли билимларни олишлари учун барча шароитларни яратиб бермоқдалар. Энг йирик алоқа операторларидан бири Beeline ҳам шундан келиб чиққан ҳолда ТАТУ билан биргаликда имзоланган меморандум асосида ётоқхона биносини реконструкция қилишда ёрдам кўрсатди. Муҳими, энди талабалар ўқишларини тамомлаганларидан сўнг шундай йирик компанияларда ишлаш имкониятига эгалар. Вазирлик номидан кўрсатилган ёрдам учун Beeline‘га миннатдорчилик билдираман, ва компания фаолиятида муваффақиятлар тилайман!”
Бинонинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари бир йилдан зиёд вақт амалга оширилди. Бу вақт ичида ТАТУнинг биноси энг юқори талабларга мос равишда таъмирланган ва жиҳозланган замонавий ва шинам университет ётоқхонасига айланди.
 
ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев: “Ўйлайманки, ётоқхона талабаларга муносиб равишда хизмат қилади. Университетимизга ал-Хоразмийнинг номи берилиши ҳақидаги қарор билан бирга бизда янги иш режаси пайдо бўлди. Университет қошидаги “Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуалар яратиш маркази” ўрнида “Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази”ни ташкил қилиш режалаштирилган. Қабул қилинган қарорнинг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, Университет қошида Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда ва у илмий кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Сўзсиз, талаба ва аспирантларнинг турмуш шароитини яхшилаш масаласи – янги шароитдаги муҳим омилларидан биридир, шунинг учун янгиланган бинонинг очилиши – олдинда турган ўзгаришларни амалга оширишдаги муҳим қадамдир”.
Янги таъмирланган бинода 320 киши учун мўлжалланган 127 хонадан ташқари компютер синфи, кутубхона ва маънавият ва маърифат маркази жой олган. Очилиш маросими тугагач ётоқхона бўйлаб пресс-тур бўлиб ўтди.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Ижтимоий сармоялар стратегиясини амалга оширишда биз тасофидан бу лойиҳани танлаганимиз йўқ. Ва ТАТУ Beeline ва умуман Ўзбекистоннинг телеком ва IT-соҳаси учун кадрлар манбаси эканлиги учун ҳам эмас. Шунчаки эртага бизнинг ўрнимизга келиб бизнинг соҳамизини ривожлантирадиган ёшларга яхшилик қилиш жуда ёқимли. Мен ўзим талабалик чоғимда талабалар ётоқхонасида яшаганман, ва албатта у ерни бу бино билан умуман солиштириб бўлмайди, шунинг учун иш жараёнинини шахсан ўзим назорат қилишга ҳаракат қилдим. Бугун биз мағрур бўлиб шуни айтишимиз мумкинки, шу бинони ҳудди ўзимиз учун таъмирлагандай топширмоқдамиз”.
Make your Mark ташаббуси 2014 йилнинг декабр ойида жорий этилган бўлиб, Veon компаниялар гуруҳининг корпоратив ижтимоий мажбуриятлари стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Унинг мақсади - ёшларга келажакларини барпо этишда ёрдам бериш, уларга технологик асбоб-ускуналар, тажриба ва билим, таълимни кенгайтириш, порлоқ келажаклари йўлидаги тўсиқларни ўтишда ёрдам бериш
Калит сўзлар: қилиш, қарор, юқори, шунинг, шундан, шундай, университет, умуман, технологиялари, таъмирланган, ташкил, талабаларга, талабалар, ривожлантириш, равишда, муҳим, марказиrdquo, келиб, йирик, инновацион

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш