-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

20 нафар ўқувчи дарахт тагида қолиб, ҳалок бўлишди

Сана: 20 Марть 2017 Курилди: 359 Изоҳ: 0

Гананинг марказий қисмида дарёда чўмилиш вақтида катта синфларнинг камида 20 нафар ўқувчиси уларни дарахтлар босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлдилар. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа сайёҳлар орасида оммалашган Кинтампо шаршарасида юз берган. Миллий ўт ўчириш хизмати вакилининг маълум қилишича, ўсмирлар чўмилаётганда довул бошланган ва кучли шамол дарахтларни қўпориб юборган.

"Улар дарёда чўмилишаётганда довул бошланган ва кучли шамол бир нечта дарахтларни қўпориб юборган. Дарахтлар ўсмирлардан бир нечасининг устига тушган", деб айтди манба.

Ҳалок бўлган ўқувчилардан 18 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 2 нафари шифохонада жон берган. Яна 11 киши, жумладан 10 нафар ўсмир ва уларга ҳамроҳлик қилган мактаб маъмурияти вакили шифохонада қолмоқдалар.

Калит сўзлар: ҳалок бўлган, ҳалок, қўпориб юборган, қўпориб, юборган, шифохонада, шамол, нафари, кучли шамол, кучли, довул бошланган, довул, дарахтларни қўпориб юборган, дарахтларни қўпориб, дарахтларни, воқеа, бўлган, бошланган, берган

Мавзуга оид янгиликлар:

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

Қимматбаҳо никоҳ узугини ити ютиб юборибди

Қимматбаҳо никоҳ узугини ити ютиб юборибди

Жиззахда 6 пластик карточкадаги пулни ўзлаштиргар фирибгар қамалди

Жиззахда 6 пластик карточкадаги пулни ўзлаштиргар фирибгар қамалди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш