-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

312 тонналик порт кранини жойидан силжитиб, рекорд ўрнатди (видео)

Сана: 20 Марть 2017 Курилди: 596 Изоҳ: 0

Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасининг пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича чемпиони Иван Савкин 19 март куни оғирлиги 312 тонна келадиган порт кранини жойидан силжита олди.

Спортчининг айтишича, у кранни иккинчи уринишда 1,5 метрга силжита олган.

Ушбу акция Приморье ўлкасининг Ливадия посёлкасидаги кемаларни таъмирлаш заводи ҳудудида ўтган. Завод ходимлари, маҳаллий аҳоли ва журналистлар рекорднинг ўрнатилиши гувоҳи бўлдилар.

Савкин ёшлигини Қримнинг Ялтасида ўтказган.

"Ялта яқинида Ливадия посёлкаси бор. Бизнинг рекорд Приморьенинг шу номдаги посёлкасида ўрнатилгани ўзига хос воқеа бўлди", деб айтган Савкин.

Савкин ўз фаолияти давомида кўп тонналик аэробус, паром, тепловоз, "Оса" зенит-ракета мажмуаси, Т-34 ва Т-54Б танкларини жойидан силжита олган.

 

Калит сўзлар: силжита олган, силжита, савкин, олган, ливадия, quot

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш