-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Сўраган эдингиз...

Сана: 20 Марть 2017 Курилди: 504 Изоҳ: 0

Савол: Кредит олувчи (қарздор)нинг кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга гаров таъминоти етмаган тақдирда, кредит олувчининг қарзи қайси мол-мулк ҳисобидан ундирилади?

Саволга Косонсой туман бўлими суриштирувчиси Олимжон Садритдинов жавоб беради:

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/9-сонли қарори билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига кўра, қарздор кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан ёки гаров шартномаси шартлари асосида гаров мулкини тижорат банки тасарруфига беришдан бош тортган ҳолларда, тижорат банки томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.

Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, тижорат банки мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулки, жумладан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ҳамда ташкилотларнинг бошқа ликвидли активлари ҳисобига Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сонли қарори билан тасдиқланган Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибига мувофиқ амалга ошириши мумкин.

Калит сўзлар: ҳисобланган фоизларни, ҳисобланган, қарори билан, қарори, шартлари асосида, шартлари, фоизларни, тижорат банки, тижорат, тақдирда, тасдиқланган, сонли қарори, сонли, олувчининг, ликвидли, кредит бўйича асосий, кредит бўйича, кредит, жавоб, гаров

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш