-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Аҳолиси энг бахтли бўлган давлатлар рўйхатида нечанчи ўриндамиз?

Сана: 20 Марть 2017 Курилди: 162 Изоҳ: 0
Норвегия дунёнинг аҳолиси энг бахтли бўлган давлати деб тан олинди. Бу ҳақда БМТ буюртмасига кўра Sustainable Development Solutions Network ташкилоти томонидан Халқаро бахт куни – 20 мартга атаб тайёрланган бахт бўйича Жаҳон ҳисоботида айтилади.

Бахт даражаси бўйича иккинчи ўринда - Дания, ундан кейинги поғоналардан эса Исландия, Швейцария, Финляндия, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция жой олган. Германия 16-поғонада, Буюк Британия – 19, Франция эса – 31-ўринда. Рейтингнинг энг охирги поғоналаридан Руанда, Сурия, Танзания, Бурунди ва Марказий Африка Республикаси жой олган.

Ўзбекистон рейтингда 47-ўринда жойлашди, ундан кейинги поғоналардан эса Италия (48), Россия (49) ва Япония (51) каби давлатлар жой олди. 

Қўшма Штатлар жаҳон бахт рейтингида 14-ўринни эгаллади. Ташкилот раҳбари – ҳисобот муаллифи Жеффри Сакснинг фикрича, бу АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп иқтисодий сиёсати чоралари билан боғлиқ. "Улар (Трампнинг иқтисодий чоралари – таҳ.) тенгсизликни кучайтиришга қаратилган – юқори даромадлар учун солиқларни қисқартириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги сарф-харажатлар бўйича молиялаштиришни камайтириш, камбағал кишиларга бепул тушликлар етказиб бериш бўйича дастурга ажратилаётган маблағларнинг пасайиши ҳамда ҳарбий харажатларнинг ортиши. Ўйлашимча, ҳаммаси нотўғри йўналишда кетмоқда", - деди у.

"Бахтли давлатлар – бу моддий фаровонлик ва ижтимоий капитал ўртасидаги соғлом нисбатга эга мамлакатлардир", - дея ҳисоблайди Жеффри Сакс.

Ҳисоботда олтита омил эътиборга олинди – аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми, умр кўриш давомийлиги, мураккаб вазиятлардаги ижтимоий кўмак, ишонч (ҳукуматга), кишилар томонидан қарорларнинг эркин қабул қилиниши, шунингдек сахийлик.

 

Калит сўзлар: чоралари, ўринда, ундан кейинги поғоналардан, ундан кейинги, ундан, поғоналардан, олган, кейинги поғоналардан, кейинги, иқтисодий, ижтимоий, жеффри, давлатлар, бўйича, quot, ndash, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш