-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Трампнинг қизи Оқ уйда отасининг "кўз ва қулоқларига" айланади

Сана: 21 Марть 2017 Курилди: 409 Изоҳ: 0

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп Оқ уйда ишчи хона билан таъминланади ва махфий маълумотларга киришга рухсат олади. Бу ҳақда Иванканинг ҳуқуқшуноси Жейми Гореликга иқтибос келтирган ҳолда Politico нашри маълум қилди.

"Президент маъмурияти ишига жалб қилинган президентнинг катта ёшли фарзанди бу янги имкониятдир", деб айтган Горелик.

Таъкидланишича, Иванка бирор-бир давлат хизматчиси расмий лавозимини эгалламайди ва маош олмайди. 

Гореликнинг айтишича, у отасининг "кўз ва қулоқларига" айланади ва унга турли соҳалар бўйича маслаҳатлар беради.

Маълум қилинишича,  Иванка отаси билан бирга Trump Organization компаниясида ва "Номзод" шоусида шериги сифатида узоқ вақт бирга ишлаган.

Калит сўзлар: иванка, бирга, quot, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш