-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Кутилаётган совуқ об-ҳаво мева-сабзавот ҳосилига таъсир кўрсатадими?

Сана: 27 Марть 2017 Курилди: 1068 Изоҳ: 0

Ўзгидрометерология марказининг хабар беришича, 1–4 апрель кунлари республикамизда ҳавонинг кескин ўзгариши, қорга айланувчи ёмғир ёғиши, шамолнинг тезлиги секундига 17–22 метрга етиши кутилмоқда.

REGNUM ахборот агентлиги маълумотларига кўра, апрель ойининг бошида кутилаётган аёз, ёмғир ва кучли шамол гилос, ўрик ва шафтоли каби меваларнинг ҳосилига салбий таъсир қилиши мумкин. Айни пайтда юртимизда бу дарахтлар гулламоқда.

Экспертларнинг фикрича, бундай совуқнинг кутилмаганда қайтиши боғ ва томорқалардаги гуллаётган ва тугунча ёзаётган кўплаб набобот турлари ҳосилининг нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Сабзавот ва мевалар учун ҳаво ҳароратининг –5... –9 даражага тушиши ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Кашнич, сабзи, селдерей, пиёз, шивит ва исмалоқ экканлар хотиржам бўлишлари мумкин — улар совуққа чидамли ўсимликлар ҳисобланади ва –8... –10 даража совуққа ҳам чидайди. Талофат кўриши мумкин бўлган ўсимликлар ичида помидор, бодринг, бақлажон ва қалампир каби ўсимликлар бор. Улар иссиқхонада экилган бўлса ҳам, меъёрдаги ҳарорат режимини сақлаш, кескин ўзгаришлардан ҳимоялаш керак. Енгил минус (–2... –3 даража) уларни нобуд қилмайди, лекин ривожланишини бир неча ҳафта ортга суриши мумкин. Гилос, олма ва бошқа данакли меваларнинг –4 даража совуқда пуштаси тўкилади, гуллаётган пайтида –2 даража совуқ урса ҳам тугунчаси нобуд бўлади. 

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 17 миллион тонна мева-сабзовот маҳсулотлари етиштирилади, уларнинг 4 миллион тоннадан ортиғи экспорт қилинади. Яъни, республикамизда етиштирилаётган мева-сабзовотлар миқдори нафақат ички бозорни тўлиқ таъминлаш, балки юқори сифатли маҳсулотларни хорижга етказишга ҳам етади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилган I халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Ўзбекистон 1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ суммага 355 та шартнома имзолаган эди. Ушбу шартномаларга кўра, Ўзбекистон 1 млн. 421 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади. "Ўзагроэкспорт" маълумотларига кўра, 2017 йилда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари ялпи экспортини 2016 йилдагига нисбатан 1,55 мартага ошириб, 1,27 млн. тоннага етказишни режалаштирган. Компания мутахассисларнинг баҳолашича, экспорт умиймий ҳажмининг 60 фоизи Россия Федерациясига тўғри келади. Бундан ташқари, Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга етказиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари улушини 23 фоизга ошириб — 410 млн. АҚШ доллари қийматида 560 минг тоннага етказишни мақсад қилган.

Калит сўзлар: экспорт, ўсимликлар, ўзбекистон, тоннага етказишни, тоннага, тонна, совуққа, сабзавот маҳсулотлари, сабзавот, ошириб, нобуд, мумкин, миллион, меваларнинг, маҳсулотлари, маълумотларига, келади, йилда, етказишни, даража

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш