No icon

Дунёнинг энг қиммат компанияси яна ўзгарди

Amazon компанияси 3 декабрдаги савдолар вақтида Microsoft ва Apple’ни ортда қолдириб, капиталлашуви бўйича дунёда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Amazon’нинг бозор қиймати 863,163 млрд долларни, Apple’ники 863,152 млрд долларни, Microsoft’ники эса 858,697 млрд долларни ташкил қилди.

Ўтган ҳафта Microsoft капиталлашув қиймати бўйича 8 йил ичида илк бор Apple’ни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилиб олганди. 

Август бошида Apple‘нинг бозор қиймати 1 трлн доллардан ошиб, тарихда бу қийматга эришган илк компания бўлган. Сентябрда эса бу натижани Amazon такрорлай олганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика