No icon

Қайси давлат фуқаролигини сотиб олиш мумкин?

Bloomberg ахборот агентлиги паспортини сотиб олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини келтирди. Кўплаб давлатлар, жумладан АҚШда қонуний яшовчиларга муайян мезонлар бажарилганда фуқароликни олишга ариза беришга рухсат берилсада, дунёда паспортини сотувчи 10 давлатгина мавжуд. 

Бу кўп ҳолларда кўчмас мулк ёки маҳаллий бизнесга тўғридан-тўғри инвестициялар ёрдамида қилинади.

Рўйхатга кўра, фуқароликни қуйидаги давлатларда сотиб олиш мумкин: Австрияда (23,75 млн доллар), Кипрда (2,375 млн), Мальтада (1,065 млн), Туркияда (1 млн), Вануатуда (226,5 минг долларов), Гренадада (208 минг доллар), Сент-Китс ва Невисда (150 минг), Сент-Люсияда (100 минг), Доминикада (100 минг) ва Антигуа ва Барбудада (100 минг доллар).

Баъзи давлатларда қўшимча шартлар мавжуд. Мисол учун, Австрия фуқароликни олишга даъвогардан маҳаллий иқтисодиётга фаол инвестиция киритишни, Туркияда эса пул кўчмас мулк сотиб олишга ёки банк ҳисобрақамига қўйилиши (бу ҳолда гап 3 млн доллар ҳақида бориб, бу пуллар депозитга 3 йилга қўйилиши) талаб қилади.

Бу давлатлардан аксарияти, яъни 8 таси Халқаро валюта жамғармаси томонидан офшор молия марказлари сифатида таснифланган. 

Henley & Partners’дан Кристиан Калиннинг айтишича, ўзига тўқ одамлар иккинчи паспортни солиқлардан эмас, балки ўз юртларидаги туб ўзгаришлар оқибатидан қочиш учун сотиб олишга интиладилар. Яна бир сабаб, бу оддийгина ўзини кўрсатиш, манманликдир.

“Агар сизда яхта ва иккита самолёт бўлса, унда кейинги нарсангиз Мальта паспорти бўлади”, деб айтган Калин. 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика