No icon

Мозамбикда вабо тарқалиши мумкин

Мозамбик давлати “Идай” циклонидан азият чекканига ҳали ҳеч қанча фурсат ўтмай, мамлакатда вабога чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Euronewsнинг ёзишича, ҳукумат бугунгача мамлакатда вабога чалиниш бўйича бешта ҳолат қайд этилганини расман тасдиқлаган.

Мозамбик соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Уссене Иссе ўз интервьюсида мамлакатда юз берган табиий офат ва унинг оқибатлари вабо билан боғлиқ вазиятнинг юзага келтирганини айтиб ўтган.

14 март куни Мозамбикка “Идай” циклони ёпирилган эди. Табиий офат натижасида 700 нафардан зиёд инсон ҳалок бўлди, юзлаб кишилар бедарак йўқолди. Фавқулодда ҳодиса туфайли уйлари вайрон бўлган аҳоли вақтинчалик лагерларга жойлаштирилди. Қутқарувчилар кириб бора олмаган ҳудудлар ташқи дунёдан ажралиб қолди, ичимлик суви муаммоси юзага келди.

Хабарда қайд этилишича, Мозамбикдаги гуманитар кризис ҳолатида вабо тез тарқалиши мумкин. Ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатнинг табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларига 900 минг дозада вакциналар жўнатган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика