No icon

Россиянинг энг бой аёл тадбиркори авиаҳалокат қурбони бўлди

Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси эгаларидан бири Наталья Филева ва унинг отаси Германияда авиаҳалокатда ҳалок бўлди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди.     

“2019 йил 31 март куни Epic-LT хусусий самолётининг “Эгельсбах” аэропортига (Франкфурт-Майн) қўниши вақтида S7 Airlines акциядори Филева Наталья Валерьевна ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, ҳалокатда Филева, унинг отаси ва учувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган. Бироқ ҳозирча бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.  Самолёт қулагандан кейин буткул ёниб кетган. Жасадларнинг шахсини ўрнатиш жорий ҳафтадла ўтказилади.  

Авиаҳалокат тергови билан халқаро комиссия россиялик мутахассислар иштирокида шуғулланади.

Тахмин қилинишича, учувчи самолётни буриш вақтида назоратни йўқотган. Таъкидланишича, самолёт “бевосита қўниш олдидан” қулаган. Учувчи ҳалокат вақтида ДФС радиолокацион бошқарув тизими кўрсатмаларига амал қилмай, самолётни визуал парвоз қоидаларига кўра бошқарган. 

Бизнес-жет S7 Group таркибига кирувчи “Глобус” авиакомпаниясига тегишли бўлган. 55 ёшли Филева отасини Германияга даволаш учун олиб кетаётган бўлган. Forbes нашри 2018 йилда унинг бойлигини 600 млн долларга баҳолаган.

Филевага тегишли холдинг 2019 йилгача S7 Group деб аталган, ҳозирда унинг номи S7 AirSpace Corporation бўлиб, авиаташувлар бажариш, саёҳатларни ташкиллаштириш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, авиация ходимларини ўргатиш, ракеталарни учириш ва космик объектларни орбитага олиб чиқиш билан шуғулланувчи 15 та компанияни, жумладан S7 Airlines бренди остида парвозларни амалга оширувчи “Сибирь” авиакомпаниясини, S7 Tour туристик компаниясини ўз ичига олади. 

Манба: kun.uz

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика