No icon

Энг эски қамоқхона ҳашаматли меҳмонхонага айлантирилади

Япониядаги энг эски турма яқинда олий сифатли меҳмонхонага айлантирилади. Бу ҳақда News On Japan нашри хабар берди. 

Шу мақсадда Нара турмасини реконструкция қилишга 136 млн доллар сарфлаш режалаштирилган. Жумладан, турмани зилзилаларга бардошлилигини ошириш бўйича ишлар ўтказилади.  

Қизил ғиштдан қад ростлаган Нара турмаси қурилиши 1908 йилда якунланган ва ўшандаги ҳукумат томонидан қурилган 5 та турмадан ягона тегилмагани ҳисобланади. Турма муҳим маданий объект деб тан олиниб, Японияда меҳмонхонага айлантирилган илк турма бўлади. 

Турма 2017 йилгача фаолият юритган, унда балоғатга етмаган қонунбузарлар сақланган.

Меҳмонхона 2021 йилда очилиши режалаштирилган. Шифти баланд камералар меҳмонлар учун хоналар, омборхона ва соқчилар хоналари эса ресторан ва залларга айлантирилади.

Меҳмонхонада бир неча ўнлаб хона бўлади. Унда бир кеча туриш нархи ҳозирча ошкор қилинмаган, бироқ 450 дан 725 долларгача туриши мумкин, буни олий сифатли меҳмонхоналардаги нархларга қиёсласа бўлади.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика