No icon

Boeing 737 ҳалокати бўйича янги тафсилотлар ошкор бўлди

Индонезияда ҳалокатга учраган, Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX самолёти ҳужум бурчаги носоз датчиги авиаҳалокатдан олдин АҚШдаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказида таъмирланган. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, бундан тергов материаллари далолат бермоқда. Устахона Флорида штатида жойлашган, дея аниқлик киритилади материалда.

Энди терговчилар фожиа тафсилотларини аниқлаш учун техник хизмат кўрсатиш марказининг ишини текширишлари керак.

Дастлабки хулосаларга кўра, парвоз вақтида ҳужум бурчаги датчиги нотўғри сигналлар берган, бу эса 189 киши қурбон бўлган авиаҳалокатга олиб келган.

Бундан олдин, Boeing миллиардлаб долларлик шартномадан маҳрум бўлгани хабар қилинганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика