No icon

Саудия подшоҳи Ироққа 1 миллиард доллар "совға" қилди

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Ироққа бир миллиард доллар туҳфа қилди, бу пуллар Бағдодда спорт шаҳарчаси барпо этишга сарфланади. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг “Ал-Ихбория” телеканали савдо ва инвестициялар вазирига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.     

Телеканал маълумотларига кўра, Саудия Арабистони савдо ва инвестициялар вазири Мажид ал-Касабий подшоҳнинг туҳфаси ҳақида Ироқ президенти Барҳом Салоҳга унинг Ар-Риёдга ташрифи вақтида маълум қилган.  2018 йил мартида Ироқ ҳукумати Саудия Арабистони Ироқда 100 минг кишилик стадион қуришини маълум қилган. Бироқ деярли бир йилдан кейин Саудия Арабистонининг Ироқдаги элчиси унинг мамлакатида нафақат стадион қуриш, балки Ироққа бутун бошли спорт шаҳарчаси туҳфа қилиш режаси борлигини маълум қилган. 

Саудия Арабистони охирги вақтда қўшни Ироқни Эрон таъсиридан олиб чиқиш учун  у билан муносабатларни йўлга қўйишга фаол интилмоқда.

kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика