No icon

Путин Си Цзиньпиннинг туғилган кунига музқаймоқ совға қилди

Россия президенти Владимир Путин Душанбеда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити расман бошланиши олдидан 15 июнда 66 ёшни қаршилаган Хитой раиси Си Цзиньпинни туғилган куни билан табриклаб, унга ҳамкасби ёқтириб қолган, Россияда ишлаб чиқарилган музқаймоқ совға қилди.

Таъкидланишича, Путин Хитой раисини таваллуд айёми билан табриклагани унинг Душанбедаги қароргоҳига кириб ўтган.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия президенти Си Цзиньпиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолаб, Хитой раисининг Россияга яқинда амалга оширган ташрифи муваффақиятли ўтганини таъкидлаб ўтган.

Си Цзиньпин ўз навбатида Путинга миннатдорлик билдирган ва унинг Хитойда жуда машҳурлигини таъкидлаб ўтган.

Маълум қилинишича, бир неча йил аввал Шарқий иқтисодий саммитда хитойлик тадбиркорлар Путинга Россия музқаймоғи Хитойда машҳурлигини айтишган. Шундан кейин Путин Хитойга навбатдаги ташрифи вақтида Си Цзиньпинга ушбу ширинликдан олиб борган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика